Бюро ўз ваколати доирасида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Савдо-саноат палатаси, Кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб қувватлаш Жамғармаси билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйган.

Давлат Статистика Қўмитасидан стандартлаштириш, сертификалаштириш ва метрология соҳасида фаолият кўрсатаётган ҳорижий ташкилотлар билан олиб борилаётган ҳамкорлик ишларида маълумот сифатида фойдаланиш (қўллаш) учун, республикадаги мавжуд барча маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг вилоятлар кесимида ягона электрон базаси шакллантирилган ва доимий янгилаб борилмоқда.

Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) “Марказий Осиёда минтақавий савдога кўмаклашиш” Дастури ва БМТ Тараққиёт Дастурининг Финляндия ҳукумати томонидан молиялаштириладиган “Савдо ривожланишига  кўмаклашиш” лойиҳаси кўмагида Бюро томонидан “Европа Иттифоқи мамлакатлари бозорларига қандай қилиб экспорт қилиш керак (мева-сабзавот маҳсулотлари мисолида)” қўлланмаси тайёрланиб, давлат ва рус тилларида
3000 га яқин нашрдан чиқарилди ва тегишли вазирлик ва идораларга фойдаланиш учун тақдим қилинди.

«Ўзстандарт» агентлигининг стандартлаштириш, метрология, сертификталаш ва аккредитациядан ўтказиш тўғрисида 28 та мамлакат билан тузилган амалдаги халқаро ва давлатлараро Битимларига асосланган ҳолда маҳсулотга қўйиладиган талаблар юзасидан маълумот ҳуқуқий асосда айирбошланмоқда.

Республикамиздаги экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарга амалий кўмак бериш даражасини ошириш мақсадида, МДҲ (Арманистон Республикаси, Беларус Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Россия Федерацияси, Туркманистон, Украина) Европа Иттифоқи давлатлари (Буюк Британия, Германия, Греция, Италия, Испания, Польша, Словакия, Франция) Миср Араб Республикаси, Ҳиндистон, Хитой Халқ Республикаси, АҚШ, Япония давлатларида (жами 19 та) мавжуд бўлган стандартлаштириш, сертификатлаштириш, маҳсулотни ёрлиқлаш ва қадоқлашга бўлган талаблар тўғрисидаги маълумотлар тадбиркорлик субъектлари ва маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар фойдаланишлари учун агентлик веб – сайтига жойлаштирилди.

Жаҳон савдо ташкилотининг «Савдодаги техник тўсиқлар тўғрисидаги битимига» мувофиқ ҳар бир аъзо мамлакатда манфаатдор томонларнинг барча сўровларига жавоб берадиган ва стандартлар, техник регламентлар, мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари бўйича тегишли ахборотни тақдим этадиган Ахборот маркази яратилди. Бугунги кунда Бюро тадбиркорликнинг экспортга йўналтирилган субъектларига маълумот тақдим этиш учун Германиянинг фақат ана шундай маркази билан ҳамкорлик бўйича иш олиб бормоқда.

«Марказий Осиёда минтақавий иқтисодий ҳамкорликка кўмаклашиш» GIZ лойиҳасини амалга ошириш доирасида ўтган давр мобайнида мева-сабзавот маҳсулотлари учун қарийб 50 та ISO стандартлари уйғунлаштирилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти сифатида жорий этишга кўмаклашилди.

Шунингдек, Бюро томонидан Бирлашган миллатлар ташкилотининг Европа иқтисодиёт комиссияси стандартлари талаблари (101 та ЕЭК ООН стандарт) ҳамда Германия давлатида мева-сабзавот маҳсулотлари учун амалда бўлган
(10 дан ортиқ) стандарт ва Сodex-Alimentarius (10 га яқин) ўрганилди ва Бюронинг маълумотлар базасига жойлаштирилди.

Бюро мутахассислари томонидан Жиззах вилоятида 5 та мева-сабзавотчиликка ихтисослаштирилган туманларида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш мақсадида, 400 дан ортиқ ҳорижий фирмаларга таклифлар юборилди, ҳамда ҳорижий ҳамкорларга қулайлик яратиш учун, www.tovarexport.uz сайти ишга туширилди ва Ўзбекистонда етиштирилаётган мева-сабзавот маҳсулотлари тўғрисида маълумот ушбу сайтга жойланди.

Ўтган йиллар давомида 560 та семинар (шундан, 24 та халқаро) семинарда иштирок этилди, 237 та мақола чоп этилди ҳамда 171 маротаба марказий ва маҳаллий телевидение орқали чиқиш қиинди ҳамда жами 7787 та корхонага консультатив хизматлар кўрсатилди.