Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2015 йил 19 октябрдаги “2020 йилгача бўлган даврда сифат миллий инфратузилмасини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 298-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан ҳамда “Ўзстандарт” агентлигининг ривожлантириш режа дастурига мувофиқ, “Республика ССМ” ДК нинг синов лабораториялари комплексига янги ва замонавий синов ускуналари харид қилинди.

Жумладан:

 

- Пластмасса қутилар ва гофрокартонларнинг  босимга чидамлилигини аниқловчи синов ускунаси. Ишлаб чикарувчи корхона  «Метротекс» МЧЖ, Россия;

 

 

 

 

- Пластмасса махсулотларини “Шарпи услуби” буйича куч билан урилишга чидамлилигини аникловчи cинов ускунаси. Ишлаб чикарувчи корхона  «Метротекс» МЧЖ , Россия;

 

 

 

 

 

 

 

 

 - Пластмасса қувурларнинг пластикатларини иссиқлик таъсирида эриб окувчанлик чегарасини аникловчи синов ускунаси. Ишлаб чиқарувчи корхона  «Метротекс» МЧЖ, Россия;

 

 

 

 

 - Пластмасса қувурларва оргстекло материалларининг эриш даражасини аникловчи синов ускунаси. Ишлаб чикарувчи корхона  «Метротекс» МЧЖ, Россия.

 

 

Бу каби замонавий, халқаро талабларга мос келувчи синов ускуналарини харид қилинишидан мақсад “Республика ССМ” ДК қошидаги синов лабораториялари комплекси томонидан кўрсатиладиган хизмат турларини кенгайтириш, мурожаатчи корхона ва тадбиркорларга қўшимча қулайликлар яратиб, хизмат сифатини оширишдир.