Ўзбекистон техник жиҳатдан
тартибга солиш агентлиги

ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАAТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



Умумий бўлим бошлиги

Агзамов Саидмахмуд Тухтамурадович

Телефон: 0 (371) 202-00-11 (0101).  Манзил: 100049, Тошкент ш., Фаробий кўчаси, 333 «А»

Қабул кунлари: Душанба-жума 09-00 дан 18-00 гача

Электрон почта: uprdel@standart.uz

Лавозим вазифалари:
  • Агентликда иш юритиш тизимини ташкиллаштиради;
  • Агентлик иш юритувида ягона ҳужжат айланиши тизимини таъминлайди;
  • Агентликка келиб тушган ҳужжатлар (қонун, қарор, фармон, фармойиш, хат, ариза, мурожаатлар)ни белгиланган тартибда кирим қилиниши, рўйхатдан ўтказилишини ташкиллаштиради;
  • Агентликда ҳужжатлар билан ишлаш тизимини натижадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
  • Кирим қилинган ҳужжатларни белгиланган муддатларда раҳбариятга киритилишини таъминлайди;
  • Раҳбарлар резолюциясига мувофиқ ҳужжатларни ижро этиш учун масъулларга етказиш, қайд варақаларини расмийлаштириш, рўйхатга олинган ҳужжатларни ҳамда тегишли кўрсатмаларни компьютер дастурига киритиш, рўйхатга олинган ва компьютерга киритилган ҳужжатларнинг мониторинги бўйича маълумотларни тайёрлаш, бажарилган ҳужжатларни манзилларига жўнатиш ва назоратдан чиқариш, олинган ва жўнатилган корреспонденцияларнинг ҳисобини юритиш, жорий ҳужжатлар сақлашини таъминлаш, муомаладан чиқарилган ҳужжатли материаллар ва қайд карточкаларини архивга тайёрлаш ишларини ташкиллаштиради;
  • Иш юритиш самарадорлигини ошириш ва бажарилаётган ишлар сифатини яхшилаш учун шарт-шароит яратиш бўйича раҳбариятга таклифлар тайёрлайди;
  • Бўлимда меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнгиндан сақлаш қоидаларига риоя этилишини таъминлайди;
  • Жисмоний ва юридик шахсларни қабул килиш ва уларнинг мурожаатларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлайди;
  • Бўлим мутахассисларининг иш малакасини ошириш чора- тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
  • Юкланган бошқа вазифа ва функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.