Ўзбекистон техник жиҳатдан
тартибга солиш агентлиги


ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАAТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



Техник жиҳатдан тартибга солиш давлат тизимини қуйидагилар ташкил этади:

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари - Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги,  Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида ўз ваколатлари доирасида фаолиятни амалга оширувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

  • техник жиҳатдан тартибга солиш давлат тизимига кирувчи органлар фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш давлат тизимига кирувчи органларнинг фаолият кўрсатишини таъминлайди;
  • техник регламентларни ишлаб чиқиш дастурларини тасдиқлайди;
  • умумий техник регламентларни тасдиқлайди, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритади, шунингдек мазкур регламентларни бекор қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги:

  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан киритилган техник регламентларни ишлаб чиқиш дастурларининг лойиҳалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига умумлаштирилган таклифлар киритади;
  • давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг умумий ва махсус техник регламентларни ишлаб чиқишга доир фаолиятини ўз ваколати доирасида мувофиқлаштиради ҳамда ташкил этади;
  • умумий техник регламентларни тасдиқлаш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек мазкур регламентларни бекор қилиш тўгърисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссиясини тузади;
  • давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ишлаб чиқилган умумий ва махсус техник регламентларни ўз ваколати доирасида экспертизадан ўтказади;
  • ўз ваколати доирасида: хўжалик бошқаруви органлари томонидан ишлаб чиқилган махсус техник регламентларни тасдиқлайди, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритади, шунингдек мазкур регламентларни бекор қилади;
  • маҳсулотлар ва хизматларнинг техник регламентларда белгиланган талабларга мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган, маҳсулотнинг намуналарини олиш, синовлари ва ўлчовлари усулларини белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлайди;
  • умумий ва махсус техник регламентларга риоя этилиши устидан ўз ваколати доирасида давлат назоратини амалга оширади;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фондини шакллантиради;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида ўз ваколати доирасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги, маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг хавфсизлигига доир, уларда инсон ҳаёти ва согълигъи учун зарарли бўлган моддалар, касаллик тугъдирувчи организмларнинг мавжудлиги, касаллик ташувчиларнинг кириб келиши ёки тарқалишининг олдини олиш, тиббиёт учун мўлжалланган буюмлар, тиббий техника ва дори воситаларини ишлаб чиқариш ҳамда қўллаш бўйича мажбурий талабларга тааллуқли ишларнинг бажарилишини ташкил этади ва таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги шаҳарсозлик фаолиятида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги, маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талабларга тааллуқли ишларнинг бажарилишини ташкил этади ва таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси табиий ресурслардан фойдаланишда ҳамда атроф-муҳитни ифлосланиш ва бошқа зарарли таъсирлардан муҳофаза қилишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги, маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талабларга тааллуқли ишларнинг бажарилишини ташкил этади ва таъминлайди.
Ушбу техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари ўз ваколати доирасида:

  • техник регламентларни ишлаб чиқиш дастурлари лойиҳалари ва умумий техник регламентларни тасдиқлаш юзасидан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига таклифлар киритади;
  • умумий ва махсус техник регламентлар ишлаб чиқилишини амалга оширади ҳамда уларни экспертизадан ўтказади;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссияларини тузади;
  • авлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ишлаб чиқилган умумий ва махсус техник регламентларни экспертизадан ўтказади;
  • умумий техник регламентларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек мазкур регламентларни бекор қилиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
  • махсус техник регламентларни тасдиқлайди, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритади, шунингдек мазкур регламентларни бекор қилади;
  • умумий ва махсус техник регламентларга риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фондини шакллантиради;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ўз ваколатлари доирасида:

  • техник регламентларни ишлаб чиқиш дастурлари лойиҳалари юзасидан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига таклифлар киритади;
  • умумий ва махсус техник регламентлар ишлаб чиқилишини амалга оширади;
  • умумий ва махсус техник регламентларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек мазкур регламентларни бекор қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт кенгашларини тузади;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фондини шакллантиришда иштирок этади;
  • умумий ва махсус техник регламентларга риоя этилиши устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назоратни амалга оширади.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Давлат бошқаруви органлари ўз ваколатлари доирасида махсус техник регламентларни тасдиқлайди, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритади, шунингдек мазкур регламентларни бекор қилади.