«ЎЗСТАНДАРТ» агентлиги

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология
ва сертификатлаштириш агентлиги

ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



“Ўзстандарт” агентлигининг очиқ ҳайъат мажлисларида ҳозир бўлиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

Мазкур Низом «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси  Қонунига  мувофиқ, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (бундан кейинги  матинда — Агентлик) ҳайъат мажлисларида ҳозир бўлиш тартибини белгилайди.

 

1-боб. Умумий  қоидалар

1. «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига  асосан, Агентликнинг фаолияти тўғрисида ахборот излашни амалга ошираётган жисмоний ёки юридик шахс  ахборотдан  фойдаланувчи ҳисобланади.

2. Мазкур Низом талаблари Агентлик томонидан очиқ ҳайъат мажлисида иштирок этиш учун таклиф этилган шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.

3. Агентлик:

Мазкур Низом асосида ахборотдан фойдаланувчиларнинг очиқ ҳайъат мажлисларида ҳозир бўлиши тартибини белгилаши;

Очиқ ҳайъат мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳозир бўлиши учун шароитлар яратиши лозим.

4. Агентликнинг ҳайъат мажлислари очиқ тарзда ўтказилади, қонун    ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

5. Агентлик ахборотдан фойдаланувчиларнинг танишиб чиқишлари учун бинонинг ҳамма кириши мумкин бўлган хоналарида ва (ёки) махсус  ажратилган жойларида очиқ ҳайъат мажлисларини ўтказиш  режалари, шу жумладан мажлисларнинг кун тартиби лойиҳалари, улар ўтказиладиган сана, жой ва ва қтҳамда бошқа зарур ахборотлар ахборот стендлари ва (ёки) шундай мақсад учун мўлжалланган техник воситаларга мажлис ўтказилишидан камида уч кун олдин жойлаштиришлари шарт.

 

2-боб. Ахборотдан  фойдаланувчиларнинг очиқ ҳайъат
мажлисларида ҳозир бўлиши

6. Ахборотдан фойдаланувчи  Агентликнинг  очиқ  ҳайъат мажлисларида ҳозир бўлиш учун тегишли  давлат  ҳокимияти  ва  бошқаруви  органига  сўров  билан  мурожаат қилади. Сўров «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари  фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасида  белгиланган талабларга  мувофқ  расмийлаштирилиши  лозим.

Ахборотдан фойдаланувчининг идентификациялаш имкониятини берадиган маълумотлар  кўрсатилмаган  сўровлар  аноним   ҳисобланади  ва  кўриб  чиқилмайди.

7. Сўров келиб тушган куни Агентлик томонидан алоҳида махсус журналда рўйхатга олинади ва зудлик билан кўриб чиқилади. Мазкур журнал ҳайъат масъул котиби томонидан юритилади.

8. Сўровга асосан ҳайъат масъул котиби ахборотдан фойдаланувчини очиқ ҳайъат мажлисида иштирок этувчилар рўйхатига киритади ҳамда бу ҳақда ахборотдан фойдаланувчига маълум қилади. Очиқ ҳайъат мажлисининг ўтказилиш санаси, вақти ёки  жойи ўзгарган тақдирда, бу ҳақда ахборотдан фойдаланувчига маълум қилинади.

9. Ахборотдан фойдаланувчилар очиқ ҳайъат мажлисига шахсини
тасдиқловчи  ҳужжати асосида киритилади.

10. Ахборотдан фойдаланувчи очиқ ҳайъат мажлисига келмаган тақдирда, ҳайъат масъул котиби томонидан бу ҳақда махсус журналга ёзиб қўйилади.

11. Агентлик ўзимкониятларидан ҳамда ахборотдан фойдаланувчилар сонидан келиб чиқиб, очиқ ҳайъат мажлиси ўтказиладиган залда ахборотдан фойдаланувчилар  учун  жой тайёрлайди. Ахборотдан фойдаланувчилар очиқ ҳайъат мажлиси  ўтказиладиган  залга махсус журналдаги қайд этиш кетма-кетлиги асосида жойлаштирилади.

Ахборотдан  фойдаланувчилар  сонининг  кўплиги  сабабли,  уларни  очиқ  ҳайъат мажлиси  ўтказилаётган залга жойлаштириш имкони бўлмаган тақдирда, улар очиқ ҳайъат мажлисининг боришини видео тасвир орқали монеликсиз кузатиб боришлари мумкин бўлган  хонага жойлаштирилиши мумкин.

12. Агентлик томонидан ўзимкониятларидан келиб чиқиб, ахборотдан фойдаланувчилар очиқ ҳайъат мажлисининг боришини видео тасвир орқали монеликсиз кузатиб боришлари  мумкин  бўлган алоҳида  хона  жиҳозлаб қўйилиши мумкин.

13. Ахборотдан фойдаланувчилар очиқ ҳайъат мажлиси бошлангунга қадар белгиланган жойга етиб келиши,  рўйхатдан ўтиши ва белгиланган  жойга ўтириши лозим. Ахборотдан фойдаланувчилар раислик қилувчи томонидан мажлис бошланганлиги эълон қилингандан сўнг келган тақдирда, кечикиб келган ҳисобланади ва ҳайъат мажлисига қўйилмайди.

14. Ахборотдан фойдаланувчи Агентлик томонидан тасдиқланган очиқ ҳайъат мажлисининг регламентида белгиланган тартибда мажлисда ҳайъат аъзоларига саволлар билан  мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

15. Ахборотдан фойдаланувчи томонидан ҳайъат мажлислари давомида ҳайъат мажлиси муҳокамасига тааллуқли бўлмаган ва ушбу мажлисда муҳокама қилинмаган масалалар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилган ёки саволлар билан мурожаат этилган тақдирда,  унга мазкур масала  бўйича  ахборот  олиш  тартиби   тушунтирилади.

16. Ахборотдан фойдаланувчи ҳайъат мажлиси ўтказилаётган вақтда тартибни бузмаслиги шарт. Ахборотдан фойдаланувчи мажлис ўтказилаётган вақтда тартибни бузган тақдирда, раислик қилувчи  томонидан огоҳлантирилади.

Ахборотдан фойдаланувчи тартибни такроран бузган тақдирда, у раислик қилувчи томонидан мажлис ўтказилаётган залдан чиқариб юборилади. Мазкур ҳолат юзасидан ҳайъат масъул котиби далолатнома тузади ва далолатнома раислик қилувчи томонидан имзоланади.

17. Ахборотдан фойдаланувчиларга очиқ ҳайъат  мажлисини фото суратга, видео  тасвирга олишга, овозёзиш  воситаларидан фойдаланишга рухсат берилмайди.

18. Ҳайъат мажлиси баённомасида очиқ ҳайъат мажлисларида ҳозир бўлган ахборотдан фойдаланувчиларнинг иштироки ҳақида тегишли маълумотлар кўрсатилиши лозим.

 

3-боб. Якуний қоида

19. Мазкур Низом Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил  институти билан келишилган.