«ЎЗСТАНДАРТ» агентлиги

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология
ва сертификатлаштириш агентлиги

ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2010 йил 10 майдаги
86-сон ва 2014 йил 31 июлдаги 207-сон қарорлари билан 23 та умумий ва 8 махсус техник регламентлар тасдиқланди.

Бугунги кунда қабул қилинган техник регламентлар асосида маҳсулот ишлаб чиқараётган корхона ва ташкилотлар томонидан маҳсулотни тамғалашда техник регламентни белгиланиши бўйича муаммоларга дуч келинмоқда.

Шу сабабли, ҳамда техник регламентларни тизимлаштириш ва хисобини юритиш ишини такомиллаштириш, ишлаб чиқарувчиларга маҳсулотларни ёрлиқлашда қулайлик яратиш, маҳсулот тўғрисида аниқ ахборот бериш мақсадида «Техник регламентлар. Техник регламентларни белгиланишига талаблар” давлат стандарти лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ушбу стандарт лойиҳаси бўйича асосланган таклиф ва камчиликларни қуйидаги электрон манзил ва телефон орқали беришингиз мумкин.

Юклаб олиш учун: (.doc)(23.6 kb)

Алоқа учун контактлар:

tr@standart.uz,  202-00-11 (1018)