Ўзбекистон техник жиҳатдан
тартибга солиш агентлиги


ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАAТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссиялари
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссиялари ишлаб чиқилган умумий ва махсус техник регламентларни, техник регламентларга ўзгартиш ва қўшимчаларни экспертизадан ўтказиш, шунингдек мазкур регламентларни бекор қилиш бўйича таклифлар ҳамда улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари ҳузурида тузилади.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссияларининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
"Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссиялар тўғрисида низом" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2010 й. 86-сон қарорига 1-илова.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт кенгашлари
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт кенгашлари умумий ва махсус техник регламентларни, техник регламентларга ўзгартиш ва қўшимчаларни ишлаб чиқиш, шунингдек мазкур регламентларни бекор қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳузурида тузилади.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт кенгашларининг фаолияти Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
"Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт кенгашлари тўғрисида низом" Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 7 январда 2060-сон билан рўйҳатга олинган, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 2009 йил 11 декабрдаги 534-сонли буйруғига илова