«ЎЗСТАНДАРТ» агентлиги

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология
ва сертификатлаштириш агентлиги

ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш ишларини ўтказишнинг умумий ташкилий-техник қоидаларини тартибга солиб турувчи давлат стандартлаштириш тизими фаолият кўрсатади.

Стандартлаштириш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва таъминлашни:

  • халқ хўжалиги тармоқларида - Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ("Ўзстандарт" агентлиги);
  • қурилиш, қурилиш индустрияси соҳасида, шу жумладан, лойиҳалаш ва конструктсиялашда - Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси;
  • табиий ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ҳамда атроф-муҳитни ифлосланишдан ва бошқа зарарли таъсирлардан муҳофаза қилиш соҳасида - Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси;
  • тиббиёт учун мўлжалланган маҳсулотлар, тиббий техника буюмлари, дори воситалари соҳасида, шунингдек мамлакат саноати ишлаб чиқараётган, шу жумладан, импорт бўйича этказиб берилаётган маҳсулотлардаги инсон учун зарарли моддалар миқдорини аниқлаш масалаларида - Ўзбекистон Республикаси Согълиқни сақлаш вазирлиги;
  • мудофаа қобилиятини ва сафарбарлик тайёргарлигини таъминлаш, мудофаа аҳамиятига молик маҳсулотлар соҳасида - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги амалга оширади. (ЎзР 03.04.2009 й. ЎРҚ-202-сон Қонуни тахриридаги қисм)

Ушбу Қонунга мувофиқ давлат бошқарув органлари ўз ваколатлари доирасида стандартлар ва техник шартларни (бундан буён матнда "стандартлар" деб юритилади), шунингдек ушбу Қонунни қўллашга доир йўриқномалар ва изоҳларни ишлаб чиқадилар, тасдиқлайдилар, нашр этадилар. (ЎзР 26.05.2000 й. 82-ИИ-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
Ўзбекистон Республикасида стандартлаштиришга доир қуйидаги тоифадаги норматив ҳужжатлар қўлланилади:

  • халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлар;
  • Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартлари; (ЎзР 26.05.2000 й. 82-ИИ-сон Қонуни таҳриридаги хат боши)
  • ташкилотнинг стандартлари;
  • хорижий мамлакатларнинг миллий стандартлари;

Давлат ягона ва узлуксиз таълим тизимида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган давлат таълим стандартлари ишлаб чиқилади. (ЎзР 26.05.2000 й. 82-ИИ-сон Қонуни таҳриридаги модда)
Стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар жумласига, шунингдек стандартлаштириш қоидалари, нормалари, техник-иқтисодий ахборот классификаторлари ҳам киради. Мазкур ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қўллаш тартиби "Ўзстандарт" томонидан белгиланади. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-ИИ-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлар ва хорижий мамлакатларнинг миллий стандартлари, шунингдек халқаро қоидалар ва нормалар Ўзбекистон Республикаси иштирок этган шартнома ёки битимларга мувофиқ қўлланилади. Ушбу стандартлар, қоидалар ва нормаларни республика ҳудудида қўллаш тартибини "Ўзстандарт" ва давлат бошқарувининг бошқа органлари ўз ваколатлари доирасида белгилайдилар. Улар халқаро савдо-сотиқ учун ортиқча тўсқинликларни вужудга келтирмаслиги лозим. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-ИИ-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар ватанимиз ҳамда чет эл фан ва техникасининг замонавий ютуқларига асосланган ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлиши лозим. Улар халқаро савдо-сотиқ учун ортиқча тўсқинликларни вужудга келтирмаслиги лозим.(ЎзР 26.05.2000 й. 82-ИИ-сон Қонуни таҳриридаги жумла)


Маҳсулот ва технологияларнинг маълум бир турлари ёки фаолияти турларини стандартлаштириш бўйича ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш, шунингдек курсатилган обектлар юзасидан халқаро (минтақавий) стандартлаштириш ишларини ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикасида 21 та Техникавий қўмитаси (ТҚ) мавжуд.