«ЎЗСТАНДАРТ» агентлиги

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология
ва сертификатлаштириш агентлиги

ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



"Ўзстандар" агентлиги Ўзбекистон Республикасининг сертификатлаштириш бўйича миллий органи бўлиб, амалдаги қонунчиликка биноан қуйидаги фаолиятларни бажаради:

сертификатлаштириш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади, сертификатлаштириш ўтказиш юзасидан умумий қоидаларни белгилайди, улар тўғрисида расмий ахборотлар эълон қилиб боради;
сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш дастурларининг лойиҳаларини ишлаб чиқади ҳамда уларни Ҳукумат муҳокамасига тақдим этади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда сертификатлаштиришнинг халқаро тизимларига қўшилиш тўғрисида қарорлар қабул қилади, шунингдек сертификатлаштириш натижаларини ўзаро эътироф этиш тўгърисида битимлар тузади, сертификатлаштириш масалалари бўйича бошқа давлатлар билан ўзаро муносабатларда ва халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради;
мажбурий равишда сертификатланадиган маҳсулотларнинг рўйхатини белгилайди ва уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиғига киритади;
сертификатлаштирилган маҳсулотларнинг, аттестациядан ўтказилган сифат бўйича эксперт-аудиторларнинг давлат реестрларини юритади;
мажбурий сертификатлаштириш талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
сертификатлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари бузилганлиги учун мувофиқлик сертификатларининг ва мувофиқлик белгиларининг амал қилишини тўхтатиб туради ҳамда уларни бекор қилади.