Ўзбекистон техник жиҳатдан
тартибга солиш агентлиги


ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАAТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги Низом”га мувофиқ, Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига, экспорт қилувчи корхоналарда ва саноат маҳсулотларини халқаро стандартларга мувофиқ сертификатлашда маҳсулот сифатини бошқаришнинг замонавий тизимларини кенг жорий этиш вазифаси юкланган бўлиб, унинг доирасида Агентлик:

  • давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда корхоналарда замонавий сифат менежменти тизимларини жорий этиш жадвалларини тасдиқлайди ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш бўйича назоратни амалга оширади;
  • экспортга йўналтирилган маҳсулотларни халқаро стандартларга мувофиқ, шу жумладан, халқаро даражада эътироф этилган мувофиқликни баҳолаш органларини жалб этган ҳолда сертификатлаштириш ишларини ташкил этади;
  • халқаро стандартларга мувофиқ сифат менежменти тизимларини жорий этишнинг афзалликларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб боришни амалга оширади;
  • сифат менежменти тизимини жорий қилган корхоналар рўйхатиини юритади.

Менежмент тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш корхоналар томонидан мустақил равишда ёки тегишли малакага эга бўлган маслаҳатчини жалб этиш орқали амалга оширилади. Бунда маслаҳатчини жалб этиш очиқ танлов асосида амалга оширилади.

Сифат менежменти тизимларини сертификатлаштириш “Ўзбекистон аккредитация маркази” давлат унитар корхонаси томонидан белгиланган тартибда аккредитация қилинган бошқарув тизимларини сертификатлаштириш органлари томонидан амалга оширилади.

Менежмент тизимлари бўйича мавжуд аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари рўйхати билан “Ўзбекистон аккредитация маркази” ДУКнинг расмий веб-сайтида (akkred.uz) танишиш мумкин.

Сифат менежменти тизимларини сертификатлаштириш бўйича аккредитация қилинган органлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016-йил 16-январдаги 2754-сон билан рўйхатга олинган «Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ хизматлар кўрсатади.

Давлат реестрига киритилган сифат тизими жорий этилган корхоналар рўйхати билан Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг сайтида танишиш мумкин