«ЎЗСТАНДАРТ» агентлиги

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология
ва сертификатлаштириш агентлиги

ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш бўйича Идоралараро кенгашнинг асосий вазифалари (Вазирлар Маҳкамасининг 03.10.2002 йилдаги 342-сонли қарорига асосан)
Идоралараро кенгашнинг асосий вазифалари қйидагилардан иборат:
стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида устувор йўналишларни белгилаш ҳамда қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
стандартлаштириш, сертификатлаштиришни ривожлантириш, такомиллаштириш ва унинг ягона тизимини яратиш комплекс дастурларини ишлаб чиқиш ва Ҳукуматга киритиш;
вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари техник қўмиталарининг стандартлаштириш ва сертификатлаштириш фаолиятини мувофиқлаштириш.

Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш бўйича Идоралараро кенгаш таркиби

Лавозимига кўра

- Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг бош директори, кенгаш раиси

Аҳмедов Б.Э.

- Ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг биринчи ўринбосари

Жалолов А.А.

- Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

Баратов Ф.П.

- Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари

Ниёзматов Б.И.

- Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари

Ниёзов С.

- "Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Алихонов Б.Б.

- Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

лавозимига кўра

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раисининг ўринбосари 

Рамазонов Н.С.

- "Ўздавнефтгазинспекция" бошлиғи

Бўриев Р.А.

- "Сифат" марказининг бош директори

лавозимига кўра

- Навоий кон-металлургия комбинати бош муҳандиси

Ҳасанов Б.В.

- "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси раисининг биринчи ўринбосари

Дьячков В.В.

- "Ўзпахтасаноат" уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари

Абдувалиев А.А.

- Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институтининг директори

Изоҳ:
1. Кенгаш таркибига тегишли тармоқлар раҳбарларининг ўринбосарлари кириши мумкин.
2. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтганда Кенгаш таркибига уларнинг лавозимига янги тайинланган шахслар киритилади.

 

1. 2016 йилнинг 30 май куни Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш бўйича идоралараро Кенгашининг 1-йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш якуни бўйича қабул қилинган Қарорлар 2016 йил 30 майдаги 1-2016-сонли Кенгашнинг йиғилиш баёнида акс эттирилган. Уларнинг орасида, Ўзбекистон Республикаси ўлчашлар бирлилигини таъминлаш Миллий тизиминининг 2016-2020 йиллар даврида ривожлантириш ва такомиллаштириш ва кейинги истиқболлари Концепциясини тасдиқланди.

 Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш бўйича Идоралараро кенгаш йиғилишининг 30.05.2016 йилдаги №1-2016 баённомаси (pdf, 175 Kb)

Ўзбекистон Республикаси ўлчашлар бирлилигини таъминлаш миллий тизимини 2016-2020 йиллар даврида ривожлантириш ва такомиллаштириш ва кейинги истиқболлари Концепцияси (pdf, 300 Kb)

 

2. 2016  йилнинг 30 декабр куни Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгашининг 2- йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш натижалари бўйича қабул қилинган Қарорлар Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш бўйича Идоралараро кенгаш йиғилишининг 30.12.2016 йилдаги №2-2016 баённомасида акс эттирилган.

Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш бўйича Идоралараро кенгаш йиғилишининг 30.12.2016 йилдаги №2-2016 баённомаси (pdf, 300 KB)