«ЎЗСТАНДАРТ» агентлиги

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология
ва сертификатлаштириш агентлиги

ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



“Ўзстандарт” агентлиги ва унинг ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширишларда ўрганиб чиқиладиган масалалар

А) Илмий-тадқиқот, лойиҳа-конструкторлик ва технологик ҳужжатларининг мавжудлиги.

Б) Ишлаб чиқарилаётган ва ўзлаштирилаётган, шу жумладан экспорт маҳсулотлар, корхонанинг ишлаб чиқаришга тайёрлиги, утиллаштиришга мўлжалланган маҳсулот, маҳсулотни текшириш, синаш ва сифатини баҳолаш фаолиятлари, зарур ўлчаш воситалари билан таъминланганлиги, уларнинг ҳолати ва давлат қиёслаш кўригидан ўтганлиги, маҳсулот намуналарининг (эталонларнинг) мувофиқлик сертификатларининг мавжудлиги, меъёрий, конструкторлик, технологик ва товарга қўшиб юбориладиган ҳужжатлар, технологик жиҳозлар ва технологик интизомга риоя қилиниши, маҳсулот сифатини таъминлаш тизими, маҳсулотнинг техникавий даражаси ва сифати.

В) Ишлаб чиқарилаётган, тайёрланаётган, қайта ишланаётган маҳсулотлар, ишлаб чиқариш, синаш, сақлаш, қайта ишлаш жараёнларига (иш тартиби, тартиботига) риоя қилиниши, меъёрий ҳужжат ва товарга қўшиб юбориладиган ҳужжатлар, маҳсулотни текшириш ва сифатини баҳолаш бўйича фаолияти, мувофиқлик сертификатининг мавжудлиги.

Г) Транспортнинг техникавий ҳолати, меъёрий ҳужжатлар, метрология қоидалари, транспортни таъмирлаш ва техникавий хизмат кўрсатиш вақтида стандартлар талаблари ва қоидаларига риоя қилиниши, эҳтиёт қисмларга мувофиқлик сертификатларининг мавжудлиги.

Д) Маҳсулотни сақлаш шароитлари, маҳсулотнинг сифати, маҳсулотнинг меъёрий ҳужжат ва товарга қўшиб юбориладиган ҳужжатлар, сақлаш шароитларида бўлган ҳужжатлар, мувофиқлик сертификатларининг мавжудлиги, маҳсулотни синовларини ўтказиш.

Е) Маҳсулотни ишлатиш (истеъмол қилиш) шароитлари ва қоидалари, маҳсулот ва унинг меъёрий ва эксплуатацион ҳужжатлари.

Ж) Таъмирланган маҳсулотлар (хизматлар), технологик жиҳозлар ва технологик интизомга риоя этилиши, меъёрий, таъмирлаш ҳужжатлари, таъмирланган маҳсулотларни текшириш, синаш ва сифатини баҳолаш фаолиятлари, қўлланилаётган эҳтиёт қисмларга мувофиқлик сертификатларининг мавжудлиги.

З) Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган хизматлар, меъёрий ҳужжатлар, мувофиқлик сертификатларининг мавжудлиги.