Ўзбекистон техник жиҳатдан
тартибга солиш агентлиги


ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАAТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



“Ўзстандарт” агентлиги ва унинг ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширишлар натижалари бўйича кўриладиган таъсир чоралари ва уларнинг қўлланилиши белгиланган қонун ҳужжатлари

Р Ў Й Х А Т И

 

1. Ўтказилган текширишлар натижалари бўйича кўриладиган таъсир чоралари: 

- маҳсулотни яратиш, ишлаб чиқаришга тайёрлаш, тайёрлаш, реализация қилиш (етказиб бериш, сотиш), ундан фойдаланиш (уни ишлатиш), маҳсулотни сақлаш, ташиш ва чиқиндини фойдали суратда ишлатиш босқичларида, стандартлар мажбурий талабларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар бериш;

- маҳсулотларни лойиҳалаш, ишлаб чиқаришга тайёрлаш, уни ишлаб чиқариш, сотиш (етказиб бериш) ва ишлатиш, сақлаш, фойдаланиш жараёнида стандартларнинг мажбурий талаблари бузилганлиги аниқланса, уларни бартараф этиш ҳақида ёзма кўрсатма бериш;

- маҳсулотни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқаришга тайёрлаш, уни тайёрлаш, сотиш (етказиб бериш, сотиш), фойдаланиш, сақлаш, транспортда ташиш ва фойдали тарзда ишлатиш босқичларида стандартлар мажбурий талабларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар бериш;

- стандартлар, сертификатлаштириш ва метрология қоидаларининг бузилишида айбдор бўлган хўжалик фаолияти субъектларининг мансабдор шахсларини ва якка тартибдаги тадбиркорларни белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш чорасини қўллаш;

- текширилган маҳсулот стандартларнинг мажбурий талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда ўн иш кунигача уни ишлаб чиқаришни тақиқлаш ёки реализация қилишни (етказиб беришни, сотишни), ундан фойдаланишни (уни ишлатишни) тўхтатиб қўйиш тўғрисида кўрсатмаларни ўн иш кунигача бериш;

- стандартларнинг мажбурий талабларига номувофиқ бўлган ва давлат рўйхатидан ўтказилмаган импорт маҳсулотни реализация қилишни ўн иш кунигача тақиқлаш;

- хўжалик фаолияти субъекти текширувдан бўйин товлаган тақдирда маҳсулотни реализация қилишни ўн иш кунигача ман қилиш;

- норматив ҳужжатлари бўлмаган маҳсулотни ишлаб чиқаришни ўн иш кунигача тақиқлаш;

- давлат синовидан, метрологик аттестациядан ўтмаган, текширилмаган ёки тузатилмаган ўлчов воситаларини муомалага чиқаришни ва қўллашни тўхтатиш, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга бундай воситаларни муомаладан чиқариш зарур бўлганда уларни муомаладан олиш тўғрисида бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар бериш;

- ўлчов воситаларини ишлаб чиқариш ва текшириш ишларини бажариш ҳуқуқини берувчи “Ўзстандарт” агентлиги томонидан аккредитация қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳномасини олмаган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ишларни ўн иш кунигача тўхтатиш;

- мувофиқлик белгилари ва мувофиқлик сертификатларини бекор қилиш ва амал қилиш муддатини тўхтатиш;

- текшириш қоидаларининг бузилишига йўл қўйган корхоналарда, муассасаларда ва ташкилотларда ишлатилаётган ўлчов воситаларини ялписига бир вақтда текширишни тайинлаш ва текширишлар ўртасида қисқартирилган оралиқларни тайинлаш, нуқсони талаб даражасидаги аниқлик билан баҳоланмаган ўлчаш натижаларидан фойдаланишни ўн иш кунигача тақиқлаш.

2. Ўтказилган текширишлар натижалари бўйича кўриладиган таъсир чоралари қўлланилиши белгиланган қонун ҳужжатлари:

- Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекси;

-  Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонуни;

- Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида”ги Қонуни;

- Ўзбекистон Республикасининг “Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги Қонуни;

- Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 августдаги 410-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати тўғрисида”ги Низом.