Ўзбекистон техник жиҳатдан
тартибга солиш агентлиги


ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАAТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



“Ўзстандарт” агентлигининг ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари томонидан стандатлар ва ўлчашлар бирлилигини таъминлаш соҳасида фаолият юритувчи хўжалик юритувчи субъектларда ўтказиладиган текширишлар учун назорат

САВОЛНОМАСИ

  1. Текширилаётган хўжалик юритувчи субъектни текшириш мақсади билан таништириш, текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи зарур ҳужжатларни кўрсатиш ва текшириш учун асос ҳисобланувчи ҳужжатларни тилхат асосида топшириш. Текшириш тўғрисида “Текширишларни рўйҳатга олиш китоби” га тегишли ёзувларни қайд этиш (Китоб тақдим этилмаган тақдирда бу ҳақда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилади).
  2. Текширилаётган хўжалик юритувчи субъект тўғрисида маълумотлар (Номи, манзили, фаолият тури, раҳбарлари ва ҳ.к.).
  3. Олдинги текширишда аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этилиши тўғрисида маълумотлар.

4. Текшириш мақсади: стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларини тартибга солишга доир қонун ва ҳуқуқий норматив ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини ўрганиш.

5.      Текшириш обеъкти:

Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш тўғрисида” ги, “Метрология тўғрисида” ги, “Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида” ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги, “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида” ги Қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 2004 йил 6 июлдаги 318-сонли қарори ҳамда бошқа қонун ва ҳуқуқий норматив ҳужжатлари талаб ва шартлари

Текширишда ўрганиб чиқиладиган масалалар:

А) Илмий-тадқиқот, лойиҳа-конструкторлик ва технологик ҳужжатларни мавжудлиги.

Б) Ишлаб чиқарилаётган ва ўзлаштирилаётган, шу жумладан экспорт маҳсулотлар, корхонанинг ишлаб чиқаришга тайёрлиги, утиллаштиришга мўлжалланган маҳсулот, маҳсулотни текшириш, синаш ва сифатини баҳолаш фаолиятлари, зарур ўлчаш воситалари билан таъминланганлиги, уларнинг ҳолати ва давлат қиёслаш кўригидан ўтганлиги, маҳсулот намуналарининг (эталонларнинг) мувофиқлик сертификатларининг мавжудлиги, меъёрий, конструкторлик, технологик ва товарга қўшиб юбориладиган ҳужжатлар, технологик жиҳозлар ва технологик интизомга риоя қилиниши, маҳсулот сифатини таъминлаш тизими, маҳсулотнинг техникавий даражаси ва сифати.

В) Ишлаб чиқарилаётган, тайёрланаётган, қайта ишланаётган маҳсулотлар, ишлаб чиқариш, синаш, сақлаш, қайта ишлаш жараёнларига (иш тартиби, тартиботига) риоя қилиниши, меъёрий ҳужжат ва товарга қўшиб юбориладиган ҳужжатлар, маҳсулотни текшириш ва сифатини баҳолаш бўйича фаолияти, мувофиқлик сертификатининг мавжудлиги.

Г) Транспортнинг техникавий ҳолати, меъёрий ҳужжатлар, метрология қоидалари, транспортни таъмирлаш ва техникавий хизмат кўрсатиш вақтида стандартлар талаблари ва қоидаларига риоя қилиниши, эҳтиёт қисмларга мувофиқлик сертификатларининг мавжудлиги.

Д) Маҳсулотни сақлаш шароитлари, маҳсулотнинг сифати, маҳсулотнинг меъёрий ва товарга қўшиб юбориладиган ҳужжатлар, сақлаш шароитларида бўлган ҳужжатлар, мувофиқлик сертификатларининг мавжудлиги, маҳсулотни синовларини ўтказиш.

Е) Маҳсулотни ишлатиш (истеъмол қилиш) шароитлари ва қоидалари, маҳсулот ва унинг меъёрий ва эксплуатацион ҳужжатлари.

Ж) Таъмирланган маҳсулотлар (хизматлар), технологик жиҳозлар ва технологик интизомга риоя этилиши, меъёрий, таъмирлаш ҳужжатлари, таъмирланган маҳсулотларни текшириш, синаш ва сифатини баҳолаш фаолиятлари, қўлланилаётган эҳтиёт қисмларга мувофиқлик сертификатларининг мавжудлиги.

З) Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган хизматлар, меъёрий ҳужжатлар, мувофиқлик сертификатларини мавжудлиги.

6. Текшириш натижалари бўйича 2 нусхада далолатнома тузилиб, унга заруратга қараб текширилган хўжалик юритувчи субъект раҳбари ёки мансабдор шахсларининг тушунтириш хатлари, тегишли ҳужжатлар нусхалари илова қилиниб, текшириш далолатномасининг 1 нусхаси текшириш якунланган кун субъект раҳбарига уни олганлиги тўғрисида имзо билан қолдирилади.

         Текшириш натижасига кўра, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатма берилади.