«ЎЗСТАНДАРТ» агентлиги

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология
ва сертификатлаштириш агентлиги

ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



Низомни юклаб олиш  (pdf, 70Kb) 

 

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2015 йил

“_02_” ___06____ даги _1_-сон мажлисида маъқулланган

 

 

“Ўзстандарт” агентлигининг

 2015 йил “_22_” __05___ даги     _230_- сонли буйруғи билан тасдиқланган

 

 

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларнинг йиллик мувофиқлаштирилган режа-жадвалларини шакллантиришнинг аниқ асосланган тамойиллари тўғрисидаги

Н И З О М

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг   2005 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3665-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4725–сонли Фармони ҳамда “Стандартлаштириш тўғрисида”ги, “Метрология тўғрисида”ги “Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги, “Истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги “Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида”ги “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги “Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ «Ўзстандарт» агентлиги (кейинчалик- Агентлик) ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан назорат остидаги хўжалик юритувчи субъектларда ўтказиладиган режали текширишлар даврийлигини ҳамда текширишлар режа-жадвали лойиҳасига киритиш учун таклиф этиладиган субъектларни танлаш тамойилларини белгилайди.

2. Агентликнинг текширишларни мувофиқлаштириш бўйича масъул ходимлари текширишлар режа-жадвалига киритиш учун таклиф этиладиган хўжалик юритувчи субъектларни танлаш жараёнида мазкур Низомда белгиланган талабларни бажарилиши учун жавобгардирлар. 

II. Текширишлар режа-жадвалига киритиладиган хўжалик юритувчи субъектларни танлаш тамойиллари

3. Қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрларга мувофиқ ўз фаолияти жараёнида стандартлаштириш, метрология ҳамда сертификатлаштириш қоидаларига риоя этиши лозим бўлган хўжалик субъектлари Агентлик назорати остидаги субъектлар тоифасига киради.

4. Агентлик назорати остидаги микрофирма, кичик корхона ва фермер хўжаликларида режали текширишлар кўпи билан 4 йилда бир марта, бошқа хўжалик юритувчи субъектларда кўпи билан 3 йилда бир марта ўтказилади.

5. Келгуси йил текширишлар режа-жадвалига киритиш учун танланадиган субъектлар рўйхати, Агентлик марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларда мавжуд бўлган маълумотларни (олдинги текшириш якунлари, кузатув ва ўрганиш натижалари, ташкилотлар ва фуқаролардан келиб тушган маълумотлар ва ҳ.к) батафсил таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилади.

6. Режа-жадвалга киритиш учун таклиф этилаётган субъектларнинг режа-жадвални ишлаб чиқиш вақтида ҳақиқатда фаолият юритаётганлиги учун Агентликнинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари жавобгардир.      

7. Мазкур тамойил бўйича ҳудудий бошқармаларнинг таклифлари асосида тузилган Агентлик назорати остидаги субъектлар рўйхати, марказий аппарат томонидан “Текширишларни мувофиқлаштириш” компьютер дастурий маҳсули маълумотлар базасига киритиш учун Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши (кейинчалик - Кенгаш) ишчи органига электрон шаклда тақдим этилади.

Заруратга қараб, Агентлик томонидан назорат остидаги хўжалик юритувчи субъектлар ҳолатидан (тугатилиши, қайта ташкил этилиши, фаолият турини ўзгартириши, банкрот деб эътироф этилиши ва ҳ.к.) келиб чиққан ҳолда, Кенгаш ишчи органига уларни назорат остидаги субъектлар рўйхатидан чиқариш тўғрисида ёки янги ташкил этилган субъектларни ушбу рўйхатга қўшимча равишда киритиш ҳақида тегишли асослар билан таклифлар киритиб борилади.   

8. Ушбу тамойил асосида келгуси йил текширишлар режа-жадвалига киритиш учун танлаб олинган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати, Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан Адлия вазирлигида 2006 йил 6 майда 1573-сон билан рўйхатга олинган Низомда белгиланган тартиб ва муддатларда Кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари ишчи органларига тақдим этилади.