Ўзбекистон техник жиҳатдан
тартибга солиш агентлиги


ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАAТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



Техник жихатдан тартибга солиш соҳасида янгиликлар

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан техник жихатдан тартибга солиш соҳасида олиб борилаётган ишларни янада такомиллаштириш мақсадида, тегишли вазирлик ва идоралари билан келишилган ҳолда “Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш давлат тизимини шакллантириш ва стандартлаштириш давлат тизимини ислоҳ қилиш Концепцияси” ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Техник регламент лойиҳаси ишлаб чиқилаётганлиги юзасидан  Хабарнома 1

1. Техник регламент лойиҳаси номи

Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент

2. Техник регламентлойиҳасини ишлаб чиқиш учун масъул бўлган давлат органи

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

3. Техник регламент лойиҳаси объектлари

Техник регламент умумий овқатланиш корхоналари томонидан тайёрланган жойида истеъмол қилишга, шунингдек, жисмоний шахслар томонидан кейинчалик реализация қилмасдан шахсан истеъмол қилишга мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотидан ташқари барча озиқ-овқат маҳсулотларига таалуқли.

Озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида тегишли озиқ-овқат маҳсулоти турлари номлари остида кўрсатилиши мумкин бўлган таркибий қисмлар;

катта ёшли аҳоли учун озиқ-овқат моддалари ва энергияга эҳтиёжнинг суткалик ўртача меъёри;

ихтиёрий асосда тамғада кўрсатиладиган озуқавий маҳсулотларни фарқланувчи белгилари тўғрисидаги маълумотлар иловаларда келтирилган.

4. Техник регламент лойиҳаси мақсади

Истеъмолчиларнинг озиқ-овқат маҳсулоти тўғрисида ишончли маълумотга эга бўлиш ҳуқуқлари амалга оширилишини таъминлаш.

5. Техник регламент лойиҳаси бўйича эътироз ва таклифларни (фикр-мулоҳазаларни) юбориш учун почта манзили, телефон рақамлари, электрон почта манзили

Е-mail:standart@exat.uz

tr@standart.uz

Tel.: (998-71) 202-00-11 (1037) 

6. Техник регламент, лойиҳаси юзасидан жамоатчилик муҳокамаси якунланишининг кутилаётган санаси
30.04.2024 йил

Асос Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 февралдаги ПҚ-91-сон қарори 2-иловаси

 

Техник регламентлойиҳаси ишлаб чиқилаётганлиги юзасидан  Хабарнома 2

1. Техник регламент лойиҳасиноми
2. Техник регламент лойиҳасини ишлаб чиқиш учун масъул бўлган давлат органи
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
3. Техник регламент лойиҳаси объектлари
Машина ва ускуналарнинг хавфсизлик талаблари, шу жумладан, ишлаб чиқиш (лойиҳалаш) даврида машина ва ускуналар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, ишлатиш ва утилизация қилиш вақтида машина ва ускуналарнинг хавфсизлигини таъминлаш;
машина ва ускуналарнинг мувофиқлигини тасдиқлаш ҳамда уларнинг мувофиқлигини декларация қилиш тартиби;
машина ва ускуналарнинг мувофиқлик декларациясини қабул қилишга асос бўладиган далилий материаллар, шунингдек, мувофиқлик декларациясини тасдиқлаш тартиби ва унинг амал қилиш муддати, ариза берувчи томонидан мувофиқлик декларациясини ва далилий материалларни сақлаш муддати;
машина ва ускуналарни сертификатлаш тартиби, шу жумладан, серияли ишлаб чиқариладиган машина ва ускуналарни, республика ҳудудида ишлаб чиқариш ташкилотларини жиҳозлаш учун мўлжалланган чекланган ҳажмдаги машина ва ускуналарни сертификатлаш босқичлари;
машина ва ускуналарни миллий мувофиқлик белгиси билан тамғалаш, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси бозорида маҳсулотларни миллий мувофиқлик белгиси билан тамға қилиш машина ва ускуналар бозорда муомалага чиқарилгунга қадар амалга оширилиши.
4. Техник регламент лойиҳаси мақсади
инсон ҳаёти ёки соғлиғини, мол-мулкини ҳимоя қилиш, атроф муҳитни, ҳайвонлар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, истеъмолчиларни чалғитувчи ҳаракатларнинг олдини олиш.
5. Техник регламент лойиҳаси бўйича эътироз ва таклифларни (фикр-мулоҳазаларни) юборишучун почта манзили, телефон рақамлари, электрон почта манзили
Tel.: (998-71) 202-00-11 (1037) 
6. Техник регламент, лойиҳаси юзасидан жамоатчилик муҳокамаси якунланишининг кутилаётган санаси
30.04.2024 йил

Асос Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 февралдаги ПҚ-91-сон қарори 2-иловаси