“Ўзстандарт” агентлиги тизим ташкилотларига иқтидорли, ўзбек, рус ва инглиз тилларини мукаммал биладиган, “Стандартлаштириш, метрология  ва сертификациялаштириш” мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлган ёш кадрлар ҳамда ушбу соҳа бўйича таҳсил олаётган сўнгги босқич талабаларини малака ошириш ва амалиёт ўташга таклиф қилади.

Амалиётни муваффақиятли ўтаган, билим ва савияси юқори бўлган интилувчан талаба ёшларни меҳнат қонунчилигига мувофиқ ишга қабул қилиш масаласи кўриб чиқилади.