Маълумки, коррупция ҳолатларининг кўпайишига шароит яратиш, таъмагирлик, порахўрлик ва таниш-билишчиликка йўл қўйиш каби салбий иллатлар ҳар бир жамиятнинг тараққиёти учун ўта хавфли бўлган салбий иллатлардир.

Қайсики давлат ривожланиш йўлидан борар экан, мана шундай иллатларга қарши муросасиз кураш олиб боради.

Бугун юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар  жараёни, халқимизни ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашлари йўлидаги эзгу сиёсатнинг туб замирида эса, юқорида тилга олиб ўтилган салбий иллатларга қарши курашиш асосий мақсад қилиб олинган.

“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А.Каримовнинг топшириғи асосида Қорақолпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда фаолият кўрсатаётган ҳудудий бошқарма ва марказларда “Ўзстандарт” агентлиги коррупцияга қарши” шиори асосида учрашув ва семинарлар ташкил этилмоқда.

Мазкур семинарлар дастлаб 10-11 июл кунлари Қорақолпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бўлиб ўтади.

Мазкур учрашувлар ва давра суҳбатларини ташкил этишда ҳудудлардаги ҳуқуқни мухофаза қилиш идоралари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Асосий мақсад, ходимлар орасида ўз ишига фидоийлик билан ёндошишни кенг тарғиб этиш, таъмагирлик ва коррупция ҳолатларини келтириб чиқарадиган омилларнинг олдини олишга қаратилган десак хато бўлмайди.