Матбуот котиби

Номзодга бўлган талаблар: Журналистика йўналиши бўйича олий маълумотли ва соҳада 3 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши; компьютер саводхонлиги,  репортажлар тайёрлаш, интервью олиш, "давра суҳбат"ларини ўтказиш тажрибаси, ўз фикрларини тўғри ифодалаб, ахборот материалларини тайёрлай олиши, ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши талаб этилади.

— ойлик иш ҳақи миқдори 3,5 млн. сўмдан 4 млн. сўмгача.

Кадрлар бўйича бош мутахассис

Номзодга бўлган талаблар: олий маълумотга ҳамда соҳада камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши; компьютер саводхонлиги, мамлакатимизда олиб борилаётган кадрлар сиёсатини тушуниши, меҳнат қонунчилигини билиши, ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши, характери  босиқ ва хушмуомала бўлиши талаб этилади.

- ойлик иш ҳақи миқдори 3 млн. сўмдан 4 млн. сўмгача.

Лавозим: Бош юристконсульт

Номзодга бўлган талаблар: олий юридик маълумотига ҳамда юридик мутахассислик бўйича камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиши, компьютер саводхонлиги, мамлакатимизда олиб борилаётган  сиёсатини тушуниши, қонунчиликни ҳамда ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши, характери оғир-босиқ ва хушмуомала бўлиши талаб этилади.

- ойлик иш ҳақи миқдори 3,8 млн. сўмдан 4 млн. сўмгача.

Мурожаатлар 2018 йил 2 феврал кунига қадар, Ўзбекистон Республикаси, 100049, Toшкент шаҳри, Oлмазор тумани, Фаробий кўчаси, 333 «А» уй (тел./факс: (998-71) 202-00-11 (ички 1006, 1000, 1003) ёки e-mail: kadr@standart.uz,uzst@standart.uz электрон) манзили бўйича қабул қилинади.

Ёнингизда паспорт ва маълумотнома бўлиши шарт. Номзодлар билан суҳбат 2018 йил 6 феврал куни соат 15.00 да “Ўзстандарт” агентлиги биносида ўтказилади.