Ўзбекистон техник жиҳатдан
тартибга солиш агентлиги

ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАAТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



Бош директор биринчи ўринбосари

Телефон: 0 (371) 202-00-11

Қабул кунлари: Пайшанба 08-00 дан 11-00 гача

Электрон почта:  uzst@standart.uz

Таржимаи ҳоли: 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати - ўзбек. 

Маълумоти олий. 1999 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган.   

Меҳнат фаолияти:

1995-1999 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузури-даги стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Ўзбекистон давлат маркази (“Ўздавстандарт”)нинг электр ва магнит ўлчаш воситалари давлат қиёслаш бўлими муҳандиси (ўриндошлик асосида);

1999-2002 йилларда – “Ўздавстандарт”нинг Тошкент шаҳар стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш минтақавий маркази саноатнинг оғир ва кимёвий тармоқларида ва машинасозликда стандартлар, ўлчаш воситаларининг ҳолати ва сертифкатлаштириш қоидалари устидан давлат назорати бўлими 2-тоифали муҳандиси;

2002-2003 йилларда – “Ўзстандарт” агентлиги Республика синов ва сертификатлаштириш марказининг сертификатлаштириш бўйича ишларни ташкиллаш-тириш ва ўтказиш бўлими бош мутахассиси;

2003-2006 йилларда – “Ўзстандарт” агентлиги Тошкент шаҳар синов ва сертификатлаштириш марказининг синов ва сертификатлаштириш бўлими бош мутахассиси; декларация-талабнома, намуналар танламасини қабул қилиш ва сертификат бериш бўлими бошлиғи; сертификатланган маҳсулотлар устидан инспекция назорати ўтказиш бўлими бошлиғи;

2006-2008 йилларда – “Ўзстандарт” агентлиги Аккредитация ва инспекция назорати бошқармасининг инспекция назорати бўлими бошлиғи;

2008-2008 йилларда – “Ўзстандарт” агентлиги Мувофиқликни тасдиқлаш соҳа-сидаги техника сиёсати ва сифат тизимини жорий қилиш бошқармаси бошлиғи

2008-2009 йилларда – “Ўзстандарт” агентлиги “Ахборот-маълумот маркази” унитар корхонаси директорининг  ўринбосари;

2009-2014 йилларда -“Ўзстандарт” агентлиги Стандартлаштириш, давлат назоратини мувофиқлаштириш ва  ахборот технологияларини жорий этиш бошқармаси бошлиғи;

2014-2015 йилларда - Ўзстандарт” агентлиги Тошкент вилояти стандартлаш-тириш ва метрология бошқармаси бошлиғининг вазифасини бажарувчи;

2015-2016 йилларда - “Ўзстандарт” агентлиги “Ахборот-маълумот маркази” давлат  корхонаси директори;

2016-2017 йилларда - “Ўзстандарт” агентлиги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институтининг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари;

2017-2018 йилларда - “Ўзстандарт” агентлиги Стандартлаштириш ва давлат назоратини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи;

2018-2018 йилларда - Вазирлар Маҳкамаси Машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти, етакчи мутахассис;

2018-2019 йилларда - Вазирлар Маҳкамаси Машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайтаишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти Электротехника саноати ва стандартлаштириш шуъбаси, мувофиқликни баҳолаш ва менеджмент тизимлари бўйича бош мутахассис;

2019-2019 йилларда -  Вазирлар Маҳкамаси Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларни ривожлантириш масалалари  котибиятизаргарлик, стандартлаштириш, метрология ва сифат менежментини жорий этиш масалалари бўйича бош мутахассис;

2019 й. - х.в. - “Ўзстандарт” агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари.

Каттаходжаев Д.Ю. оилали, уч нафар фарзанди бор.