Ўзбекистон техник жиҳатдан
тартибга солиш агентлиги

ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАAТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси бошлиғи

 

Телефон: (0-371) 202-0011 (1011).

Қабул кунлари: Душанба-жума 9:00 дан 18:00 гача

Электрон почта: alkinsp@standart.uz

Асосий вазифалари:

  • Озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш, сотишда уларнинг сифатини назорат қилиш, сифатсиз ва қалбаки алкоголли маҳсулотларнинг савдо тармоғига келиб тушишини бартараф этиш;
  • Экспортга мўлжалланган алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар талабларини жорий этиш ва уларга эришиш бўйича таклифлар ишлаб чиқаради;
  • Спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашё ва ёрдамчи материаллар сифатини назорат ишларини олиб боради;
  • Озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга меъёрий-техника ҳужжатларини, илғор технологияларни жорий этиш масалалари бўйича амалий ва услубий ёрдам кўрсатади;
  • Озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулотларни тайёрлаш, ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш ҳолатлари тўғрисидаги материалларни умумлаштиради; амалдаги меъёрий ҳужжатларини таҳлил қилади, уларни қайта кўриб чиқиш, ҳисоб ва ҳисоботни такомиллаштириш, ҳам хом ашё, ҳам тайёр маҳсулотлар ва ёрдамчи материалларнинг табиий камайиши меъёрлари бўйича таклифлар беради;
  • Маҳсулотлар, уларни синаш усуллари юзасидан янги меъёрий ҳужжатларни экспертиза қилишда ва ишлаб чиқишда қатнашади; қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мусодара қилинган спирт ва алкоголли маҳсулотлар сифати тўғрисида хулосалар беради;
  • Экспортга мўлжалланган алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар талабларини жорий этиш ва уларга эришиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
  • Ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқарилган этил спиртининг ҳар бир туркумидан намуналарни уларнинг сифати норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш учун синовлар ўтказади ва натижалари бўйича этил спирти туркумининг мувофиқлиги ёхуд ишлаб чиқариш циклига уни қўшимча ишлов бериш учун қайтариш зарурлиги тўғрисида хулоса беради.