Ўзбекистон техник жиҳатдан
тартибга солиш агентлиги


ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАAТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



“Ўзстандарт” агентлиги ва унинг ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари томонидан текширишлар давомида назорат остидаги субъектлар фаолиятида кўплаб учрайдиган камчиликларни олдини олиш ва бартараф этиш юзасидан

Т А В С И Я Л А Р

Текширишлар давомида назорат остидаги субъектлар фаолиятида кўплаб учрайдиган камчиликлар:

- илмий-тадқиқот, лойиҳа-конструкторлик ва технологик ҳужжатлар билан таъминланмаганлиги;

- маҳсулотни шу жумладан утиллаштиришга мўлжалланган ва экспортга йўналтирилган маҳсулотни ишлаб чиқиш (лойиҳалаш) ва ўзлаштиришда халқаро (давлатлараро) стандартларда белгиланган талабларига риоя этилмаган ҳолда ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўриш;

- маҳсулотни текшириш, синаш ва сифатини баҳолашда амалдаги стандартда белгиланган мажбурий талабларига риоя этилмаган ҳолда текшириш ва синаш ишларини олиб борилмаслиги;

-  маҳсулотни текшириш, синаш ва сифатини баҳолаш билан боғлиқ бўлган фаолиятларни амалга оширишда, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларда белгиланган ўлчаш воситалари билан таъминланмаганлиги, уларнинг ҳолати қониқарсизлиги ва белгиланган тартибда текширилмаган ҳолда фойдаланиш;

- маҳсулотни ишлаб чиқиш ва ўзлаштиришда маҳсулот намуналарини (эталонларни) белгиланган тартибда ишлаб чиқилмаган ҳолда ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

- мажбурий тарзда сертификатланиши лозим бўлган маҳсулотларни сертификатлаштирилмаган ҳолда ишлаб чиқариш ва реализация қилиниши;

- меъёрий, конструкторлик, технологик ва товарга қўшиб юбориладиган ҳужжатлар ҳамда технологик жиҳозлар ва ускуналар билан тўлиқ таъминланмаган ҳолда ишни ташкил этиш;

- маҳсулотни ишлаб чиқаришда техонологик интизомга риоя қилинмаган ҳолда ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

- маҳсулот сифатини таъминлаш тизимини яратилмаганлиги, маҳсулотнинг техникавий даражаси ва сифати устидан ички назоратни ташкил этилмаслиги;

- ишлаб чиқарилаётган, тайёрланаётган, қайта ишланаётган маҳсулотлар, ишлаб чиқариш, синаш, сақлаш, қайта ишлаш жараёнларига (иш тартиби, тартиботига) риоя қилинмаслиги;

- транспортнинг техник ҳолатини амалдаги стандартлар ва метрология қоидаларига номувофиқлиги ҳамда транспортни таъмирлаш ва техникавий хизмат кўрсатиш вақтида стандартлар талаблари ва қоидаларига риоя қилинмаган ҳолда ишни ташкил этиш;

- маҳсулотни ишлатиш (истеъмол қилиш) шароитлари амалдаги стандартларда белгиланган мажбурий талабларига ва қоидаларига риоя этилмаслиги;

- маҳсулотни ишлаб чиқариш ва реализация қилишда стандартлаштиришга доир норматив хужжат билан таъминланмаганлиги;

- таъмирланган маҳсулотлар (хизматлар), технологик жиҳозлар ва технологик интизомга риоя этилмаслиги.

Текширишлар давомида назорат остидаги субъектлар фаолиятида кўплаб учрайдиган камчиликларни олдини олиш ва бартараф этиш юзасидан тавсиялар:

- маҳсулотни ишлаб чиқиш (лойиҳалаш) ва ўзлаштиришда халқаро стандартларда белгиланган талабларига тўлиқ риоя этилган ҳолда ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўриш;

- маҳсулотни текшириш, синаш ва сифатини баҳолашда амалдаги стандартда белгиланган мажбурий талабларига тўлиқ риоя этилган ҳолда текшириш ва синаш ишларини амалга ошириш;

-  маҳсулотни текшириш, синаш ва сифатини баҳолаш билан боғлиқ бўлган фаолиятларни амалга оширишда, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларда белгиланган ўлчаш воситалари билан таъминлаш, уларнинг ишчи ҳолати устидан доимий равишда ички назоратни амалга ошириб бориш ва белгиланган тартибда текширилган ҳолда фойдаланиш;

- маҳсулотни ишлаб чиқиш ва ўзлаштиришда маҳсулот намуналарини (эталонларни) белгиланган тартибда ишлаб чиқишни ташкил этиш;

- мажбурий тарзда сертификатланиши лозим бўлган маҳсулотларни сертификатлаштирилган ҳолда ишлаб чиқариш ва реализация қилинишини ташкил этиш;

- меъёрий, конструкторлик, технологик ва товарга қўшиб юбориладиган ҳужжатлар ҳамда технологик жиҳозлар ва ускуналар билан тўлиқ таъминланган ҳолда ишни ташкил этиш;

- маҳсулотни ишлаб чиқаришда техонологик интизомга тўлиқ риоя қилинган ҳолда ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

- маҳсулот сифатини таъминлаш тизимини яратиш, маҳсулотнинг техникавий даражаси ва сифати устидан ички назоратни ўрнатилган ҳолда ишни ташкил этиш;

- ишлаб чиқарилаётган, тайёрланаётган, қайта ишланаётган маҳсулотлар, ишлаб чиқариш, синаш, сақлаш, қайта ишлаш жараёнларига (иш тартиби, тартиботига) тўлиқ риоя қилинган ҳолда ишни ташкил этиш;

- транспортнинг техник ҳолатини амалдаги стандартлар ва метрология қоидаларига мувофиқ ҳамда транспортни таъмирлаш ва техникавий хизмат кўрсатиш вақтида стандартлар талаблари ва қоидаларига риоя қилинган ҳолда ишни ташкил этиш;

- маҳсулотни ишлатиш (истеъмол қилиш) шароитлари амалдаги стандартларда белгиланган мажбурий талабларига ва қоидаларига риоя этилган ҳолда амалга ошириш;

- маҳсулотни ишлаб чиқариш ва реализация қилишда стандартлаштиришга доир норматив хужжат билан таъминлаш;

- маҳсулотни, технологик жиҳозларни таъмирлашда (таъмирлаш хизматларини амалга оширишда), стандартларнинг талабларига тўлиқ риоя этиш ва технологик интизомга риоя этиш;

- стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва маҳсулотни сифатини баҳолашда тадбикорлик субъектлари раҳбарлари томонидан бу ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш юзасидан масъул ходимларни тайинлаш ва уларни малакасини доимий равишда ошириб бориш.