Сўнгги пайтларда истеъмолчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммолардан бири бу- сут ва сут маҳсулотларининг айрим турлари белгиланган меъёрий ҳужжат талабларига мос келмаётган эди.

Айнан шу сабаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 июлдаги 207-сонли қарори билан тасдиқланган 2014-2018 йилларда техник регламентларни ишлаб чиқиш Дастурига мувофиқ 2017 йилнинг 7 июл куни Вазирлар Маҳкамасининг 474-сонли қарори билан «Сут ва сут маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламент қабул қилинди.

Умумий техник регламент:

- инсон хаёти ва соғлиғини химоя қилиш ва сут ва сут маҳсулотларининг истеъмолчиларини чалғитувчи ҳаракатларнинг олдини олиш;

- техник жиҳатдан тартибга солиш қоидалари ва принцпларини амалиётга жорий этиш;

- сут ва сут маҳсулотларига белгиланган талаблар, шу жумладана хавфсизлик талабларини уйғунлаштириш.

Умумий техник регламентнинг талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқарилган барча сут ва сут маҳсулотларига таалуқли. Ўз навбатида техник регламент талаблари уй шароитида ишлаб чиқарилган ва реализация қилишга мўлжалланмаган сут ва сут маҳсулотлари, шунингдек, даволаниш учун, қандолат ва пазандачилик учун қўлланиладиган сут ва сут маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари асосида ишлаб чиқарилган озиқ-овқат ва биологик актив қўшимчалар, доривор воситалар, хайвонлар учун емлар, ноозиқ-овқат товарларига таалуқли эмас.

 Шунингдек, техник регламентда сут ва сут маҳсулотларининг атамаларига, хавфсизлигига, сақлаш, ташиш, реализация қилиш ва утелизация қилиш талаблари, намуналарни танлаб олиш қоидалари ва синов услублари, белгиланган талабларга мувофиқлигини бахолаш тартиби, дадавлат назоратини ўтказиш ҳамда сут ва сут маҳсулотларини қадоқлаш ва ёрлиқлашга бўлган талаблар белгиланган.

Умумий техник регламентни амалиётга жорий этиш муддати расмий эълон қилинган кундан бошлаб 18 ой деб белгиланган.

Ҳурматли истеъмолчилар! «Ўзстандарт» агентлиги сизни сут ва сут маҳсулотларини харид қилаётган пайтингизда албатта уни сертификатини сўрашингизни тавфсия этади.