Ўзбекистон техник жиҳатдан
тартибга солиш агентлиги


ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАAТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги техник жиҳатдан тартибга солиш стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, халқаро стандартларни, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича халқаро стандартларни қўллаш асосида маҳсулотлар сифатини ва уларнинг рақобатбардошлилигини ошириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги техник жиҳатдан тартибга солиш стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича миллий ташкилот сифатида халқаро ва минтақавий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради.

  • ISO- Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот (тўла хуқуқлиаъзо)
  • OIML- Қонунчилик метрологияси халқаро ташкилоти (мухбираъзо)
  • МГС - Давлатлараро стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш кенгаши (тўла хуқуқли аъзо)
  • МАС- Стандартлаштириш бўйича минтақалараро уюшмаси (тўла хуқуқлиаъзо)
  • CООМEТ - Евро-Осиё миллий метрология институтлари ҳамкорлиги (тўла хуқуқлиаъзо)

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги қуйидаги хорижий давлатларнинг стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича миллий ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади:

МДҲ давлатлари, Миср Араб Республикаси, Эрон Ислом Республикаси, Литва Республикаси, Словакия Республикаси, Туркия, Сингапур Республикаси, Жанубий Корея, Юнонистон (Греция), Германия Федератив Республикаси, Чехия Республикаси, Буюк Британия, Венгрия, Вьетнам, Ҳиндистон Республикаси, Индонезия Республикаси, Испания Қироллиги, Хитой Халқ Республикаси, Латвия Республикаси, Польша Республикаси, Франция.

Идоралараро келишув (.pdf)(172 kb)

Давлатлараро келишув (.pdf)(134 kb)

Кўчириб олиш учун (.pdf)(33.2 kb)