«ЎЗСТАНДАРТ» агентлиги

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология
ва сертификатлаштириш агентлиги

ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



«Ўзстандарт» агентлиги томонидан юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама кўмак бериш бўйича маълумот!

Бугун айтиш лозимки, барчамиз жуда катта синовлардан ўтаяпмиз. Жуда кўп мамлакатларда коронавирус инфекцияси туфайли ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг кескин пасайиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Мана шундай мураккаб даврда, жамиятимизда барқарор тараққиётни таъминлаш, ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида Муҳтарам Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан аниқ амалий чоралар кўрилмоқда.

Президентимиз коронавирус инфекциясига қарши курашиш, халқимиз саломатлигини асраб-авайлаш мақсадида бир нечта мурожаат билан чиқдилар. Бу бежизга эмас. Бугунги кун синовлари барчамиздан бирдамлик ва аҳилликни, ҳамжиҳатлик билан муаммоларга ечим топишни тақозо этмоқда.

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича «Ўзстандарт» агентлиги тизимида ҳам бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Жумладан, тизим-ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига ўз вақтида жавоб бериш, ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорларга стандартларни бепул етказиб бериш ва электрон хизматлар сифатини ошириш вазифаларига эътибор қаратилмоқда.

Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида, қисқа вақт мобайнида:

– Республикада фаолият юритаётган 1516 та корхоналарда профилактика ишлари ўтказилиб, 2 337 та корхоналар стандартлар билан бепул таъминланди;

– 836 та корхонада халқаро ISO стандартларига мувофиқ сифатни бошқариш тизимлари жорий этилиб, бундай корхоналар сони 9 минг тага етказилди;

– хорижий мамлакатларнинг илғор ва замонавий стандартлари маҳаллий саноат корхоналарига етказилмоқда, жумладан Америка материаллар синовлари стандартлари ташкилоти (АSTM) 12 мингдан, Франциянинг (AFNOR) – 10 мингдан, Европанинг EN стандартлари МДХ давлатларининг 5 мингдан зиёд стандартларидан фойдаланишга имконият яратилди ва тадбиркорларга етказиб берилмоқда.

Пандемия даврида халқаро стандартлар асосида 20 тадан зиёд зарур тиббиёт ниқоблари, ҳимоя кийимлари, антисептик воситалар, дезинфекция воситаларига тегишли стандартлар қабул қилиниб амалиётга киритилди. Тадбиркорлик субъектлари ушбу стандартлар билан бепул таъминланди.

Масалан, Республикамиз аҳолиси соғлиғини сақлаш ҳамда махсус ҳимоя ниқобларига бўлган меъёрларни белгилаш мақсадида «Ўзстандарт» агентлиги томонидан Тўқима ва Нотўқима матолардан ҳимоя ва тиббиёт ниқоблари давлат стандартлари Европа иттифоқи стандартлари талаблари асосида ишлаб чиқилди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда миллий аккредитация тизимида 462та синов лаборатория, 64та маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш идоралари, 18 та менежмент тизимларини сертификатлаштириш органлари, 14 та инспекция органлари ва 80 дан ортиқ метрология хизматлари фаолият кўрсатмоқда.

Мамлакатимизда ўтказиладиган синовлар ва расмийлаштириладиган мувофиқлик сертификатларига ишончилигини таъминлаш юзасидан бир неча йилдан бери аккредитация тизимини босқичма-босқич такомиллаштириш ва мавжуд жараёнларни халқаро талабларига уйғунлаштириш ишлари олиб бормоқда.

«Ўзстандарт» агентлиги тузилмасида мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказувчи махсус ваколатли орган ҳисобланган «Аккредитация маркази» ДУК ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда Аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлигида (АРАС) мухбир аъзо ҳисобланади.

Ўзбекистон миллий метрология институти ва филиаллари томонидан Республика бўйича 800 дан ортиқ экспортёр корхоналарнинг ўлчов воситалари тегишли тартибда давлат қиёсловидан ўтказилиб келинмоқда.

- Ўзбекистон миллий метрология институти томонидан шу кунга қадар 1586 та инфрақизил термометрлар бепул текширувлардан ўтказиб берилди;

Шулардан 300 яқини йирик ишлаб чиқарувчилар сарасига киради. Манфаатдор томонлар бўлган - жисмоний ва юридик шахсларга қулайлик яратиш мақсадида ариза ва мурожаатлар электрон шаклда қабул қилиниши йўлга қўйилган. Бу эса уларнинг ортиқча вақтлари ва маблағларини тежашга олиб келади.

2020 йилда режа бўйича 2900 та янги замонавий илғор техникалар мужассамланган халқаро стандартлар қабул қилинади.

Мураккаб пандемия шароитида 2020 йилда Республикамиз бўйича жами 164 та экспортер корхоналарга "Global G.A.P.“ ва ”Organic" стандартларини жорий этиш ва сертификатлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Республикамиздаги фермер хўжаликларида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жаҳон бозорларига экспортни амалга ошириш мақсадида Organic ва Global G.A.P. халқаро стандартлари талабларига мувофиқ маҳсулот ишлаб чиқариш, мақсадида жаҳон мамлакатлари томонидан тан олинган халқаро стандартларни қабул қилиш ишларига жиддий эътибор қаратилмоқда.

Бугунги кунга келиб қишлоқ-хўжалиги соҳасига тегишли 1276 та стандартлар (шундан 893 таси халқаро стандартларга уйғунлашган, 70%) амалга киритилган. Буларнинг 309 таси халқаро ва 6 таси хорижий давлатларнинг стандартлари ташкил этади.

Бундан ташқари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига тегишли 69 та ЕEК ООН стандартлари қабул қилинди.

Шу билан бирга, озиқ-овқат саноатига тегишли 3509 та стандартлар (2140 таси халқаро стандартларга уйғунлашган, 61%) амалга киритилган. Буларнинг 424 таси халқаро ва 23 таси хорижий давлатларнинг стандартларини ташкил этади.

Шу кунга қадар 10 та сертификатлар тақдим этилган бўлиб, 135 та корхоналарда халқаро стандарт талаблари жорий этилиши давом эттирилмоқда.

Бугунги кунга келиб қишлоқ-хўжалиги соҳасига тегишли 900га яқин халқаро стандартлар амалга киритилган. Бундан ташқари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига тегишли 69 та евроиктисодий комисияси (ЕEК ООН) стандартлари қабул қилинди.

Халқаро эксперт (Латвиянинг БИОР институти вакили) томонидан мамлакатимизда ўтказилган ўрганиш натижасида, ҳудудларнинг экспорт салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш натижасига кўра, Республика ҳамда Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд, Қашқадарё, Хоразм марказларидаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини синаш лабораториялари модернизациялаш кўзда тутилган, лойиҳа суммаси 11,6 млн. АҚШ долларини ташкил этди.

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини халқаро стандартлар талабларига мувофиқ сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини аниқлаш имконияти яратилади, ҳамда маҳсулотлар таркибидаги генетик модификацияланган махсулот миқдорини аниқлаш лабораторияси ташкил этилади.

Албатта, «Ўзстандарт» агентлиги тизимида олиб борилаётган бундай ишлар юртимизда маҳсулотларни сифатини ошириш билан бирга унинг жаҳон бозорларида рақобатбардошлигини таъминлашга ёрдам беради.

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлар сифатини ошириш ва хорижий бозорларга олиб чиқиш энг устувор вазифадир

Лекин, биз ҳали биз кўзлаган мақсадларга тўлиқ етганимиз йўқ. Шу боис, «Ўзстандарт» агентлиги бу борада Сизларга кўмакдош эканлигини эътироф этган ҳолда биргаликда юқори сифатга эришиш зарурлигини билдиради.

Соҳадаги муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш барчамизнинг бурчимиздир, ва бу борада фаолиятингизда муаммолар, ҳал этилмаган ишлар, бюрократик тўсиқларга дуч келаётган бўлсангиз бизга мурожаат қилинг.

Бугунги кунда мувофиқликни баҳолаш тизимини ислоҳ қилиш ва илғор хорижий тажрибаларни амалиётга кенг киритиш борасида сизнинг хар бир таклиф ва фикрларингиз биз учун жуда муҳимдир.

Бунинг учун, ҳозирда Агентликнинг Facebook тармоғида расмий саҳифаси, Савол-жавоб (Telegram) канали, матбуот хизмати саҳифаси ва ишонч телефони Сизларга қулай бўлиши учун ишга туширилди.

Агентлик ва унинг тизим-ташкилотларида олиб борилаётган бундай ишлардан кўзланган асосий мақсад юртимизда иқтисодиётни ривожлантириш орқали, миллий маҳсулотларимиз сифати ва рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган.