Ўзбекистон техник жиҳатдан
тартибга солиш агентлиги


ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАAТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



 МEЪЁРИЙ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАР:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 декабрдаги «Малакаларни баҳолаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4939-сонли Қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-5812-сон Фармони

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 майдаги «Ўзбекистон Республикасида Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида»ги 287-сонли Қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 декабрдаги «Малакаларни баҳолаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4939-сонли қарори, кадрларнинг тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш учун шарт-шароитларни яратиш мақсадида қабул қилинган.

Мазкур қарорнинг 1-бандига мувофиқ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг янгиланган классификатори (ХАЛИКК-2020) ишлаб чиқилди. Қарорда белгиланган топшириқлардан келиб чиққан ҳолда «Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги» томонидан бугунги кунда қуйидаги ишлар амалга оширилди:

  • «Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги» марказий аппарати тузилмасида бош директорга бўйсунувчи бир штат бирлигидан иборат меҳнатга ҳақ тўлаш шароити бўйича мустақил бўлим бошлиғига тенглаштирилган «Касбий малака ва билимлар бўйича тармоқ кенгаши котиби» лавозими Агентликнинг 2021 йил 8 январдаги 1-сон буйруғи билан жорий этилди;
  • «Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги»нинг Стандартлаштириш, метрология ва сертификациялаш соҳасида касбий малака ва билимлар бўйича тармоқ кенгашининг таркиби тасдиқланди;
  • Стандартлаштириш, метрология ва сертификациялаш соҳасида касбий малака ва билимлар бўйича тармоқ кенгаши ишчи органи таркиби тасдиқланди;
  • 2021 йилга мўлжалланган касбий фаолиятнинг устувор йўналишлари бўйича касбий стандартларни ишлаб чиқиш режа-графиги ишлаб чиқилди;
  • Малакалар тизимини такомиллаштириш ва меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди;
  • Касбий малака ва билимлар бўйича тармоқ кенгаши котиби тайинланди.

Тармоқ кенгаши ўз фаолияти давомида қуйидаги вазифаларни ўз олдига мақсад қилиб қўйган:

  • меҳнат бозори мониторинги асосида тармоқларнинг малака ва билимларга эҳтиёжлари ва тенденцияларини аниқлаш;
  • тармоқ малака доираларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва такомиллаштириш;
  • касбий стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш;
  • норасмий ва информал ўқитишнинг натижаларини тан олиш, валидация ва аккредитация (сертификация) қилиш тизимини шакллантириш, шу жумладан малакаларни баҳолаш марказлари фаолиятини ташкил қилиш;
  • ёшларни касбга йўналтириш, профессиограмма ва ахборот материалларини ишлаб чиқиш бўйича ишларни ташкил этиш;
  • тармоқ малакалар доиралари ва касбий стандартлардан келиб чиққан ҳолда Классификаторни такомиллаштириш ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашга оид меъёрларни аниқлаш бўйича таклифларни тайёрлаш.

«Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги» ҳузуридаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш маркази (http://e-study.uzsti.uz/) стандартлаштириш, маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш, метрология ва сифатни бошқариш бўйича мутахассисларни қайта тайёрлашни олиб бормоқда. Таълим бериш якунлангандан сўнг мутахассисларга стандартлаштириш, сертификатлаштириш, метрология соҳасида касб фаолиятини олиб бориш ҳуқуқини тасдиқлайдиган, касбий қайта тайёрлаш соҳасида белгиланган намунадаги гувоҳнома тақдим этилади.

Қуйидаги мутаҳассисликлар бўйича мутаҳассислар малакасини оширади:

  • ИСО 9000 церийали халқаро стандартлар базасида стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва маҳсулот сифатини бошқариш асослари (олий ва ўрта ўқув юртлари талабалари учун);
  • стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш (ИСО 9000 церийали ХС базасида сифат тизимини ўз ичига олган ҳолда) ва маҳсулотнинг рақобатбардошлилигини ошириш (вазирликлар, идоралар, концернлар, ассоциациялар, корпорациялар, ташкилотлар ва бошқа раҳбарлик қилувчи таркиб учун);
  • стандартлаштириш бўйича ишларни ташкил қилиш;
  • стандартлар ва ўлчаш воситаларининг давлат назоратини олиб бориш;
  • саноат маҳсулотларини синаш (синов лабораториялари мутахассислари учун);
  • ИСО 9000 сериали ХС базасида сифат тизимларини сертификатлаштириш;
  • ИСО 9000 сериали ХС базасида сифат тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш (саноат МТХ учун);
  • машинасозлик, енгил саноат, агро саноат комплекси, қурилиш индустриясида сифатни техникавий текширишни ташкил қилиш;
  • ИСО 9000 сериали ХС базасида сифат тизимлари бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш (сифат тизимлари ишлаб чиқазувчилари учун);
  • сертификатлаштириш ва аккредитлаштириш қоидалари, сертификатлаштириш идоралари ва синов лабораториялари фаолиятини текшириш (сертификатлаштириш идоралари раҳбарлари учун);
  • иссиқлик техникаси ўлчаш воситаларини, электр ўлчаш воситаларини, радиотехник ўлчаш воситалари, узунлик – бурчак ўлчаш воситаси, ҳажмни ўлчаш воситаси, оғирликни (массани ўлчаш воситаси, кучни ўлчаш воситаси ва механик тавсифлар, вақтни ўлчаш воситаси ва ҳаракат параметрларини, физик-кимёвий ўлчаш воситаси, тебраниш ва шовқинни ўлчаш воситаси, суюқликлар, газ ва буғнинг сарфи ва миқдорини ўлчаш воситаси, ион ҳосил қилувчи нурланишларни (радиометрик, радиоизотоп) қиёслаш ва калибрлаш;
  • аналитик текширишнинг метрологик таъминоти;
  • миқдорий кимёвий таҳлилни ўлчашларни бажариш методикаси ва уларни метрологик аттестатлаш;
  • ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти;
  • ҳужжатлаштиришнинг метрологик экспертизаси;
  • штрихли кодлаш, таснифлаш ва техник-иқтисодий ва ижтимоий ахҳборотларни кодлаш бўйича ишларни ташкил қилиш;
  • олий ва ўрта звено (бўғин) раҳбарлари учун менежмент, маркетинг ва ташкилий психология;
  • меъёрий ҳужжатлар илмий-техникавий даражасининг илмий-техникавий экспертизаси, уйғунлаштирилиши ва баҳоланиши.