«ЎЗСТАНДАРТ» агентлиги

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология
ва сертификатлаштириш агентлиги

ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, №ПФ-6013, Қабул қилинган сана 29.06.2020, Кучга кириш санаси 30.06.2020

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, №ПҚ-4761, Қабул қилинган сана 29.06.2020, Кучга кириш санаси 30.06.2020

Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, №ПФ-5729, Қабул қилинган сана 27.05.2019, Кучга кириш санаси 29.05.2019

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига (Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, №ЎРҚ-158, Қабул қилинган сана 07.07.2008, Кучга кириш санаси 19.07.2008

 “Ўзстандарт” агентлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш сиёсати 
 “Ўзстандарт” агентлигининг 2020 йил “30” октябрдаги  103-сон буйруғига 1-илова

Коррупцияга қарши курашиш ва касбий одоб-аҳлоқ  қоидалари 
 “Ўзстандарт” агентлигининг 2020 йил “30” октябрдаги 103-сон буйруғига 2-илова

 

Яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда халқаро ИСО 37001 стандарти талаблари мавзусида 26 та вазирлик ва идоралари вакиллари иштирокида онлайн вебинар ўтказилди.
Ушбу вебинарда комплаенс назорати ҳамда халқаро ИСО 37001 стандарти ва унинг афзаликлари бўйича тушунтириш берилди.
ИСО 37001 стандарти  ИСО халқаро стандартлаштириш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган бўлиб  “Ўзстандарт” агентлигининг 2019 йил 26 июлдаги 05-1052-сонли қарорига мувофиқ халқаро талабларга мос O’zDSt ISO 37001:2019 (ISO 37001:2016, IDT) “Пора олиш-бериш билан курашиш менежменти тизимлари. Фойдаланиш бўйича талаблар ва қўлланма” стандарти Давлат реестрига киритилди.Ушбу стандартда пора олиш-бериш билан курашиш бошқаруви тизимларини яратиш, жорий этиш, юритиш, таҳлил қилиш ва яхшилаш бўйича талаблар ўрнатилади ва раҳбарий кўрсатмалар берилади.
Стандарт ташкилот учун ёрдам тариқасида пора олиш-беришнинг олдини олиш, аниқлаш ва жавоб беришига нисбатан ишлаб чиқилган менежмент тизимига талабларни белгилайди ҳамда пора олиш-бериш билан курашиш қонунларига ва ихтиёрий мажбуриятларга мос келиб, унинг фаолиятига нисбатан қўлланилади
Ташкилот пора олиш-беришнинг олдини олиш, аниқлаш ва уларга қарши курашишда ёрдам берадиган, оқилона ва мутаносиб чора-тадбирлар ва назоратни амалга ошириши керак, шу жумладан:

  •  Пора олиш-бериш билан курашиш сиёсати
  •  Бошқарув органи, мажбурият ва масъулият
  •  Ходимларни назорат қилиш ва ўқитиш
  •  Хатарларни баҳолаш
  •  Лойиҳалар ва бизнес ҳамкорларни комплекс текшириш
  •  Молиявий, тижорий ва шартномавий назорат
  •  Ҳисобот, мониторинг, суриштириш ва умумий таҳлил
  •  Тўғриловчи ҳаракатлар ва доимий яхшилаш