Ўзбекистон техник жиҳатдан
тартибга солиш агентлиги


ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАAТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» ПФ-6240 -сон Фармонига асосан Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги негизида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (кейинги ўринларда — Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги) ташкил этилди.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология соҳаларида давлат сиёсатини амалга оширувчи республика давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги «Ўзстандарт» агентлигининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

"Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги низом”  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 11-мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 114-сон Қарори билан тасдиқланган.

Агентлик ҳузурида қуйидаги коллегиал органлар ташкил этилган ва фаолият кўрсатмоқда:

- Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Ҳайъати. Ҳайъат таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 28-майдаги 439-сон қарори билан тасдиқланган:

- Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Апелляция кенгаши. Апелляция кенгашининг таркиби Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Бош директорининг 2022-йил 2-ноябрдаги 59-сон буйруғи билан тасдиқланган.