Ўзбекистон техник жиҳатдан
тартибга солиш агентлиги


ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАAТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



Ўзбекистон Республикаси штрихли кодлаш тизими EAN халқаро товар рақамлаш тизими доирасида ишлаб чиқилган ва фаолият юритади, миллий ва халқаро кодлаш тизимининг мос келишини ҳамда ахборот алмашиш учун ягона тилни таъминлайди.

EAN штрихли кодларидан фойдаланиш устидан назорат GS1 УЗБEКИСТАН (EAN УЗБEКИСТАН) ассоциацияси ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги “Штрихли кодлаш маркази” ДК томонидан биргаликда амалга оширилади.

GS 1 УЗБEКИСТАН (EAN УЗБEКИСТАН) (Белгия, Брюссел) Халқаро ассоциацияси томонидан мамлакатимизга 478 рақамли идентификатсион код берилган.

GS 1 УЗБEКИСТАН ассоциацияси корхонага унга рўйхатга олиш рақами берилгани тўғрисида гувоҳнома ва EAN тизимига кўра товар код тузилмасини беради

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги “Штрихли кодлаш ва ахборот технологиялари маркази” ДК томонидан ўрнатилган тартибга мувофиқ штрихли код оригинал-макети тайёрланади ва берилади.

Оригинал-макетнинг юқори қисмида албатта Давлат реестридаги рўйхатга олиш рақами кўрсатилган бўлиши керак. Бу рақамсиз штрихли код ҳақиқий деб ҳисобланмайди ва фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Штрихли кодлаш соҳасида:

  • турли ташувчилар ва фирмага оид ўзи ёпишадиган этикетка ва ёрликларда штрихли кодларнинг оригинал-макетларини тайёрлаш;
  • оригинал-макет ва упаковкаларда штрихли кодлар верификатсияси;
  • этикетка, упаковка ва товарда штрихли кодлар босилишининг сифатини текшириш;
  • Ўзбекистон Республикасида чиқарилган маҳсулотнинг штрихли кодларини Давлат реестрига киритиш;
  • автоматик тарзда идентификатсиялаш ва штрихли кодлаш соҳасидаги масалалар бўйича семинар, йиғилишлар ўтказиш;
  • штрихли кодлаш технологияларини қўллаган ҳолда автоматлаштирилган тизимларни лойиҳалаштириш ва жорий қилиш.

Фирманинг ўзи ёпишадиган этикетка ва ёрлиқлар ва турли ташувчиларда штрих кодларнинг оригинал-макетларини тайёрлашга талабнома Давлат интерактив хизматларининг ягона портали  ва “Штрихли кодлаш ва ахборот технологиялари маркази” ДК сайти орқали интерактив шаклда берилиши мумкин.