Ўзбекистон техник жиҳатдан
тартибга солиш агентлиги


ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАAТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



Стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатлар

“Ўзстандарт” агентлигининг меъёрий хужжатлар давлат фондида 40 мингдан ортиқ меъёрий хужжатлар рўйхатга олинган: Ўзбекистон Давлат стандартлари, Ҳалқаро стандартлар, (ИСО, ИЭC ва бошқалар), Давлатлараро стандартлар (ГОСТ), Чет эл мамлакатларининг миллий стандартлари ва бошқалар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4059-сонли қарорига мувофиқ мавжуд Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти ва "Ахборот-маълумот маркази" давлат корхонаси негизида«Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти» давлат муассасаси (Стандартлар институти) ташкил этилди.

Ушбу қарорига асосан «Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти» давлат муассасаси стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмиталарининг фаолиятини мувофиқлаштириш, стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни, шу жумладан, шартнома асосида хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотларнинг аризалари бўйича ишлаб чиқиш ва реализация қилиш, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича базавий ташкилот этиб белгиланди.

Стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга киритилганлиги ва рўйхатга олинганлиги тўгърисидаги маълумотлар бизнинг сайтимизда тақдим этилган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган стандартлар рўйхати

Экология доирасидаги меъёрий ҳужжатлар руйхати

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган «GlobalG.A.P.» ва «ORGANIC»  стандартлари рўйхати