«ЎЗСТАНДАРТ» агентлиги

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология
ва сертификатлаштириш агентлиги

ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 2018  йил 14 мартдаги 220-сонли қарорига асосан, Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти (Стандартлар институти) - стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш соҳасида давлат илмий муассасаси ҳисобланади.

Стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида илмий-тадқиқот ишларини ўтказишда стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш тизимларининг ишлашини ва ривожланишини таъминлашда иштирок этиш ва мазкур соҳаларда илмий-техник ахборотларни тарқатиш, шунингдек, уларни халқаро, давлатлараро ва хорижий мамлакатларнинг миллий тизимлари билан уйғунлаштириш соҳасида, Стандартлар институти:

  • стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида устувор йўналишларни шакллантиришда, фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб боришда, инновацион лойиҳаларни амалга оширишда, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари ривожланишининг замонавий жаҳон тенденцияларини таҳлил қилишда иштирок этади;
  • стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида илмий материалларни нашр этади;
  • «Ўзстандарт» Агентлигига стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳалари янги қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалдагиларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;
  • стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, стратегияси, истиқболли дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
  • стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида халқаро амалиётни доимий равишда ўрганади, унинг натижалари бўйича илғор амалиётларни жорий қилиш бўйича таклифлар киритади;
  • стандартлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш тизимини халқаро талабларга уйғунлаштириш мақсадида транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро идентификация коди (WMI-код)ни беради;
  • стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида эришилган ютуқларнинг илмий-техник тарғиботини амалга оширади;
  • стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида, шу жумладан, манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, олий таълим муассасалари ва вазирликлар ва идораларнинг тасарруфида бўлган бошқа илмий муассасалари билан илмий-тадқиқот ишларини амалга оширади;
  • стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида илмий конференциялар, семинарлар, ҳамкорликдаги тадқиқотлар, лойиҳалар, ходимларнинг тажриба алмашиши ва уларни ўқитиш бўйича халқаро, хорижий илмий-тадқиқот муассасалари, институтлар ва марказлар билан ҳамкорликни ривожлантиради;
  • хорижий мамлакатларнинг стандартлаштириш бўйича миллий институтлари билан яқин ва фаол ҳамкорликни амалга оширади;
  • халқаро, минтақавий ва давлатлараро илмий-техник ҳамкорликни ривожлантиради;
  • мувофиқликни баҳолаш, шу жумладан, маҳсулотларни путур етказмасдан текшириш, шунингдек, хорижий давлатларнинг сертификатлаштириш бўйича ишлари натижаларини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эътироф этиш ишларини ташкил этиш ва амалга оширишда иштирок этади.