«ЎЗСТАНДАРТ» агентлиги

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология
ва сертификатлаштириш агентлиги

ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 24 апрелдаги 348-сонли қарорига асосан “Ўзстандарт” агентлигининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида", "Стандартлаштириш тўғрисида", "Метрология тўғрисида", "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида", "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар амалий жиҳатдан амалга оширилишини таъминлаш;
  • стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитациядан ўтказиш, халқаро стандартларни, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича халқаро стандартларни қўллаш асосида маҳсулотлар сифатини ва рақобатбардошлигини ошириш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
  • стандартлаштириш, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини, сертификатлаштириш, аккредитация тизимларининг фаолиятини ва ривожланишини ҳамда мазкур соҳаларда илмий-техник ахборотни тарқатиш, шунингдек, уларнининг халқаро, давлатлараро ва хорижий мамлакатларнинг миллий тизимлари билан уйғунлаштирилишини таъминлаш;
  • маҳсулотлар, ишлар, хизматларнинг сифати ва хавфсизлик талабларига риоя қилиниши ва истеъмолчилар ҳуқуқларини нотўғри ўлчаш натижаларининг салбий оқибатларидан муҳофаза қилишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология сертификатлаштириш ва аккредитация соҳаларида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;
  • маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар ва техник регламентларни жадал жорий этиш орқали уларнинг замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш;
  • маҳсулот сифатини бошқаришнинг замонавий тизимларини, биринчи навбатда, экспорт қилувчи корхоналарда кенг жорий этиш ва маҳсулотларни техник регламентлар ва стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ сертификатлаштиришни амалга ошириш;
  • экспорт қилувчи корхоналарга маҳсулотларни сертификатлаштириш масалаларида қулай шароитларни яратиш, халқаро ташкилотлар билан миллий сертификатлар ва мувофиқликни баҳолаш ишлари натижалари асосий экспорт бозорларида тан олинишига йўналтирилган ҳамкорликни фаоллаштириш;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш, сотиладиган маҳсулотлар хавфсизлигини тизимли назорат қилишни таъминлашда уларнинг самарадорлигини ошириш;
  • замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари турларини кенгайтириш;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ва профилактикасини амалга ошириш;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология масалаларида тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама кўмаклашиш;
  • техник регламентлар, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларнинг талабларига, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши ва тўғрилиги таъминланиши, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига амал қилиниши юзасидан давлат назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш;
  • давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳузурида ташкил этиладиган стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларни стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар билан белгиланган тартибда таъминлаш;
  • стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларнинг халқаро талаблар билан зарур уйғунлаштириш даражасига эришиш.

“Ўзстандарт” агентлиги ўз фаолиятини амалдаги Қонунчиликка кўра бевосита ва қуйи тизим ташкилотлари орқали амалга оширади.