“Ҳаммамизни тарбиялаган, вояга етказган-шу халқ. Барчамизга туз-насиба  берган ҳам-шу халқ.  Бизга ишонч билдирган, раҳбар қилиб сайлаган ҳам шу халқ.”

Муҳтарам  Президентимиз  ўзларининг  ҳар  бир чиқишларида юртимизда кечаётган ислоҳотлар жараёнида ҳар бир раҳбар фидоий бўлиши, халқнинг дарди билан яшаб, меҳнат қилиши лозимлигига эътибор қаратишлари бежиз эмас.

Боиси, юртимизда янги давлат,янги жамият қуриш ишлари давом этаётган қизғин жараёнда  барчадан ташаббускорлик, ўз юрти равнақига, халқ фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиши талаб этилади.

Ана шундай бир даврда “Ўзстандарт” агентлиги тизимида ҳам билмдон, ўз ишига масъулият  билан ёндошадиган, соҳада кечаётган ислоҳотларнинг  мазмун-моҳиятини теран англайдиган раҳбарларни танлаб, жой-жойига қўйиш масалаларига ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадда “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А.Каримовнинг буйруғи асосида агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотларда бир қатор тайинловлар амалга оширилди.

“Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонаси директори лавозимида ишлаган Д.Қодиров СМCИТИ директори лавозимига тайинланди. Унга янги ўринбосар этиб, шу вақтгача агентликда “Стандартлаштириш ва давлат назоратини мувофиқлаштириш” бошқармасида бошлиқ бўлиб  ишлаган  А.Мухитдинов  тайинланди.

“Ўзбекистон  миллий  метрология  институти”  давлат корхонасига эса, шу кунгача “Ахборот маълумот маркази” давлат корхонасининг директори бўлиб ишлаб келаётган А.А. Даминов  директор этиб тайинланди.

Аввал  СМCИТИ да  директор  ўринбосари  бўлиб ишлаган Ж. Каттахўжаев агентликнинг “Стандартлаштириш ва давлат назоратини мувофиқлаштириш” бошқармасига бошлиқ этиб тайинланди.

“Ахборот маълумот маркази” ДК га эса, шу вақтгача ”Ўзбекаккредитация” ДК директори бўлиб ишлаган Ш.Алимов директори этиб тайинланди.

Булардан ташқари Б.Мўминов “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг  ёрдамчиси этиб тайинланди.

Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳамкасбларимизни янги иш ўринлари билан табриклаймиз.

Албатта,  бундай  тайинловлар агентлик фаолиятида янгича тараққиёт ва ривожланишларга  эшик очади.

"Ўзстандарт" агентлиги матбуот хизмати.