“Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти томонидан Халқ билан мулоқот қилишнинг энг мақбул усули бўлган Сайёр учрашувларни жойларда кўпроқ ўтказишда давом этади.

Самимий ва очиқ мулоқот шаклидаги учрашув ёрдамида инсонлар билан юзма-юз суҳбатлашишнинг ўз гашти бор. Жонли учрашувда ҳар бир одам ўз муаммолари, ҳал бўлмай турган масалаларини яширмасдан, иккиланмасдан айтиш имконияти бўлади.

“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори томонидан жорий йил давомида Республикамизнинг олис ҳудудларида халқ билан мулоқотларни сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Жорий йилнинг 19 декабр куни “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори Абдуҳамид Каримов Хоразм вилоятининг Боғот туманида жисмоний ва юридик шахслар билан учрашди.

А.Каримов дастлаб, тумандаги Омухта ем ишлаб чиқаридиган корхонанинг фаолияти билан танишди.Мазкур корхонада маҳсулотнинг сифати, унинг рақобатбардошлиги ҳамда ташқи бозорларга экспорт қилиш имкониятлари хусусидаги маълумотлари билан қизиқди. Шу ернинг ўзида Бош директор Хоразм Синов ва сертификатлаштириш маркази ходимларига мазкур ишлаб чиқариш корхонаси билан яқиндан ҳамкорликда ишларини ташкил этиш юзасидан зарур топшириқларини берди.

Шундан сўнг Абдуҳамид Каримов тумандаги Ип калава ишлаб чиқарадиган корхонага ташриф буюрди. Корхонада  енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариши йўлга қўйилган бўлиб, ҳозирги кунда бу ерда беш юзга яқин ёшлар иш билан таъминланган. Россия, Туркия ва Полша каби давлатларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларига талаб юқори. Биргина жорий йилда 1.920, 0 минг доллор миқдорида экспорт ишлари бажарилди.

Бош директор мазкур корхонанинг барча ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишиб, маҳсулотларни стандарт талаблари асосида ишлаб чиқариш, халқаро сифат тизимларини жорий этилишининг афзалликлари тўғрисида амалий семинарларни ташкил этиш таклифини билдирди.

Сўнгра Боғот туманидаги Мусиқа мактаби залида Сайёр учрашув ташкил этилди. Йиғилишни туман ҳокими Ж.Р.Раҳимов кириш сўзи билан очиб, учрашувдан кўзланган мақсад хусусида тўхталди. Шундан сўнг сўзни “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А.Каримовга берди.

А.Каримов  жисмоний ва юридик шахслар билан учрашувдан асосий мақсад, уларнинг фаолиятларида Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш жараёнларида қандай муаммолари бор, шуларни аниқлаб, амалий ёрдам кўрсатиш, ҳамда бошқа масалалари бўлса ҳам тегишли тартибда қонун доирасида тегишли маслаҳатлар бериш эканлигини таъкидлади.

Шу билан бир қаторда “Ўзстандарт” агентлиги фаолиятида бошланган ислоҳотлар ва унингт келгусидаги истиқболлари ҳақида ҳам йиғилганларга батавфсил маълумот берди.

Сайёр учрашувда Бош директорининг Матбуот хизмати раҳбари А.Расулов, Хоразм Стандартлаштириш ва метрологи бошқармаси бошлиғи Р.Бекжонов, Синов ва сертификатлаштириш маркази директори А.Худойберганов ва бошқа масъул ходимлар иштирок этдилар.

Очиқ ва самимий руҳда ташкил этилган учрашувда тадбиркорлар ва ишлаб чиқариш корхоналарининг вакиллари ўзларининг қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.