Аслида инсоният учун тараққиётга эришиш унчалик ҳам муракаб иш эмас. Ўз устида ишлаш, халқаро тажрибаларни ўрганиш, замон билан ҳамнафасликда яшаш ва энг муҳими ўз манфаатларидан кўра халқ манфаатларини устун қўйиш каби ғоялари билан меҳнат қилиш кўзланган тараққиётга  олиб  бориши  шубҳасиз.

Аммо, тараққиёт йўли биз ўйлагандек, ён атрофи гуллар билан безатилган равон йўлдан иборат ҳам эмас. Бу йўлда шахсий манфаатларнинг тўқнашувлари, фақат ўз манфаатни ўйлаш, худбинлик ва энг аянчлиси коррупция деган бало борки, бу иллатларнинг илдиз отишига бироз  фурсат  берилса  томом.....

Бугун юртимизда кенг қулоч ёзган ислоҳотларнинг шиддати, юқорида санаб ўтган иллатларнинг томир отишига йўл бермайди. Шундоқ ҳам ўтган йиллар давомида бир гуруҳ фирибгарлар томонидан содир этилган жиноятлар, талон-тарожлар  тараққиётимизни боши берк кўчага олиб кирди.

Муҳтарам Президентимизнинг сайи-ҳаракатлари билан халқимизнинг манфаатлари эъзозланмоқда. Адолат тарозисининг мурувватлари тўғри ишлашга ҳаракатлар бўлмоқда.

“Ўзстандарт” агентлиги тизимида кўплаб учрашув ва очиқ мулоқотлар йўлга қўйилиб, мазкур тадбирларда ходимлар ўртасида соғлом муҳитни қарор топтириш, таъмагирлик иллатларига қарши курашиш ва унинг салбий оқибатлари хусусида маърузалар ва кўргазмали чиқишлар ташкил этилмоқда.

Навбатдаги учрашувга Учтепа туманидаги “Абу Ҳурайра” масжиди имом хатиби М.Абдуқодиров таклиф этилди.

Учрашув муборак рамазон ойига тўғри келганлиги боис, домла барчани қутлуғ  кунлар билан табрилаб, ходимларни ўз ишларига ҳалол ва виждонан ёндошувларини ҳамда таъмагирлик иллатларидан узоқ юришларини таъкидлаб ўтди.

Учрашув ниҳоясида кўплаб ходимлар ўзларидаги саволларига жавоб олдилар.