2018 йил 5 июлда “Ўзстандарт” агентлигида Ҳайъат йиғилиши аудио селектор кўринишида бўлиб ўтди.

Ҳайъат йиғилишини “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А.Каримов бошқарди. Ҳайъат ишида Агентликнинг марказий аппарат ходимлари ва тизим ташкилот раҳбарлари ҳамда ҳудудий бошқарма бошлиқлари ва марказ директорлари қатнашдилар.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А.Каримов сўзга чиқиб, дастлаб Агентликнинг олдида турган вазифалар ва бугунги кунда Президентимизнинг ташаббуслари билан юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнига тўхталиб, ҳозирда “Ўзстандарт” агентлигининг ташаббуси билан тадбиркорликни ривожлантириш, бўш иш ўринларини яратиш, ёшларга оид давлат сиёсатини Агентликдаги ижроси ва ҳудудий марказлар кўмагида хорижий ҳамкорликни жалб қилган ҳолда қўшма корхоналарни ташкил этиш масалаларига таҳлилий муносабатини билдирди.

Шунингдек, йиғилишда расмийлаштирилаётган сертификатларни бошқа мамлакатларда тан олиниши, синов усулларини кенгайтириш борасидаги ишлар талаб даражасида эмаслиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, жойларда тадбиркорларни меъёрий ҳужжатлар билан таъминлашда бир қатор камчиликлар кўзга ташланаётгани ҳам танқидий баҳоланди.

Йиғилиш давомида бундай камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ахборот хизмати