Чирчиқ синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси томонидан жойларда ахоли билан очиқ мулоқатлар уюштириш ишлари йўлга қўйилган. Шу каби тадбирларни марказнинг хизмат кўрсатиш худудларида ташкил этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Куни кеча марказнинг маъсул ходимлари иштирокида Тошкент вилоятининг Юқори-Чирчик туманида очиқ мулоқат тарзидаги учрашув махалласи раислари, махалла фаоллари ва ахолиси учун уюштирилди.

Ташкиллаштирилган учрашувнинг асосий мақсади  ахоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг самарали механизмларини юритиш, халқнинг мурожаатларини билан ишлаш, марказ томонидан кўрсатилаётган  метрологик хизмат кўрсатиш турлари билан таништириш, хонадонларда ўрнатилган маиший газ, сув ва электр хисоблагичларини давлат қиёслаш кўригидан ўтказиш тартиблари тўғрисида учрашув давомида кенг ёритиб берилди. Ахолини қизиқтирган саволларга жавоблар берилиб, қўшимча қулайликлар яратиш борасида таклифлар белгилаб олинди.