Таъкидлаш жоизки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари мамлакатимизда мустаҳкам билимга эга, Ўзбекистоннинг бугунги ташқи ва ички сиёсати йўналишларини тушунадиган, таҳлил эта оладиган ёш ва ташаббускор кадрлар тайёрлашнинг янги босқичини бошлаб берди.

Шу мақсадда, “Ўзстандарт” агентлигида халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш, ходимларни соҳа йўналишларида билим ва тажрибаларини ошириш, хорижий давлатларда  малака ошириб бой тажрибага эга бўлишига алоҳида аҳамият қаратилган.

2018 йилнинг ярим йиллик якунлари “Ўзстандарт” агентлигининг халқаро алоқалар бўйича фаолияти учун самарали  келди. Шу кунга қадар 170 га яқин ходимлар соҳа йўналишларида дунёнинг энг илғор давлатларида тажриба оширишди.

Ҳозирги кунларда 50 дан ортиқ тизим ходимлари Хитой Халқ Республикасининг “Бир минтақа - Бир макон” грант дастури, Латвиянинг “БИОР” илмий тадқиқот институти билан тузилган ҳамкорлик дастури орқали Хитой ва Латвия давлатларида хорижий тажриба оширишмоқда.

Тажриба алмашиш давомида агентлик ходимлари учун соҳага оид мавзулар юзасидан турли хилдаги  машғулотлар ўтказилмоқда. Шунингдек, Пекин, Чангжоу, Рига шаҳарларидаги илмий марказларига сафар уюштирилиб, ўзбек маданияти ва урф-одатлари, ҳамда мамлакатимиз стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш тизими соҳасида тақдимотлар ўтказишди.

Ушбу халқаро ўқув-семинар қатнашувчиларига тадбир якунида халқаро даражадаги сертификатлар берилади. Улар жорий йилнинг сентябр-декабрь ойларида ўтказиладиган ўқув-семинарларда тренер сифатида иштирок этиб, хорижда олган билим ва кўникмаларини ҳамкасбларига ўргатишади.

“Ўзстандарт” агентлиги, халқаро муносабатлар бошқармаси томонидан стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш тизимига замонавий ва илғор тажрибаларни жорий этиш мақсадида келгусида ҳам бу каби ҳамкорлик алоқалари давом эттирилади.

Ахборот хизмати