«Мева ва сабзавотлардан шарбат махсулотларининг ҳавфсизлиги тўғрисида»ги Умумий техник регламент лойиҳаси муҳокамага қўйилмоқда.

Ушбу Умумий техник регламент лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30  июлдаги 207-сонли Қарори билан тасдиқланган «2014-2018 йилларда техник регламентларни ишлаб чиқиш дастури»ни амалга ошириш доирасида, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» томонидан ишлаб чиқилган.

Лойиҳа бўйича таклифларни 2016 йил 30 ноябрга қадар «Ўзбекозиқовқатхолдинг»га юборишингиз мумкин.

Алоқа учун шахс: Саидумаров У.
тел/факс: +998(71) 254-45-71
E-mail: uzmmp@mail.ru