Ўзбекистон  Республикаси ҳудудида бекор қилиниши таклиф этилаётган стандартлаштиришга  доир  норматив  ҳужжатлар рўйхати лойиҳасининг янги  таҳрирининг  муҳокамаси  давом  этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сонли “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик  муҳитини  сифат  жиҳатдан  яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар  тўғрисида”ги  Фармонини  6-бандини  ижросини  таъминлаш мақсадида,  “Ўзстандарт”  агентлиги  томонидан  кенг кўламда муҳокама қилинган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бекор қилиниши таклиф этилаётган  стандартлаштиришга  доир  норматив  ҳужжатлар таҳлил қилинди  ва  уларнинг  рўйхатининг  лойиҳаси  тайёрланди.

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни  “Ўзстандарт” агентлигида бекор қилиниши таклиф этилаётган, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар рўйхати лойиҳаси вазирлик ва идораларнинг  вакиллари иштирокида  йиғилиш  ўтказилиб  муҳокама  қилинди.

Вазирликлар,  идоралар, тадбиркорлик субъектларининг таклиф ва хулосаларини  иноботга  олган  ҳолда,  Ўзбекистон Республикаси  ҳудудида бекор қилиниши  таклиф  этилаётган, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар рўйхати  лойиҳасининг  янги  таҳрири  тайёрланди.

Лойиҳа бўйича таклиф ва хулосалар 2016 йил 5 декабргача қуйидагиларга  йўналтирилиши  лозим:

- қуйидаги манзил бўйича «Ўзстандарт» агентлигига: Тошкент ш., Фаробий  кўчаси, 333 А, тел: 202-00-11 (1017),  E-mail: stand@standart.uz, E-xat: Standart@e-xat.uz;

- қуйидаги манзил бўйича «Ўзстандарт» агентлиги «Axborot-ma’lumot markazi» ДКга:   Тошкент шаҳри  Фаробий кўчаси, 333 А,

тел: 249-18-66, E-mail: infocenter@standart.uz.