Қўқонда кондеционерларни синаш йўлга қўйилди

“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори томонидан 2016 йил учун тасдиқланган ривожлантириш режасига кўра “Қўқон синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси ўз маблағлари хисобидан CED DT-618 туридаги рақамли термоанемометр ускунасини сотиб олди. Хозирги кунда марказимиз синов лабораториялари мажмуасининг аккредитация доирасини ушбу ўлчов воситаси ёрдамида амалга ошириладиган синов турларига давлатлараро ва миллий стандартлар асосидаги синов усуллари бўйича кенгайтириш учун хужжатлар тўплами топширилган.

Ушбу ўлчов воситаси ёрдамида худудимизда жойлашган корхона ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш дастгохларини, четдан келтирилаётган ва худудимизда ишлаб чиқарилаётган вентиляторлар, кондиционерлар ва бошқа маиший электр жихозларини сертификатлаштириш синовларини ўтказиш имконияти яратилади. Шунингдек турли шароитларда ташкил этилган иш ўринларини аттестациялаш хизматлари ташкил этилади.

Бу билан корхона ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ушбу синов турлари бўйича авваллари “Ўзстандарт” агентлигиннг “Метрология хизматлари кўрсатиш маркази” ДК томонидан кўрсатиладиган хизматларни худудий марказимиз томонидан амалга оширилиши ва марказнинг кўрсатиладиган хизматлар хажмини ортиши, тадбиркорларга вақт ва маблағларининг тежалишига эришилади.

Термоанемометр CEM DT-618 ускунасининг асосий хусусиятлари ва қулайлиги, CEM DT-618 харорат ва хаво оқим даражасини аниқ ва сифатли ўлчаш учун ташқи паррак (2 m сими) ва катта орқа нурли дисплей билан жихозланган ишончли термогигрометр хисобланади. Катта экран хаво харорати ва хаво тезлиги маълумотларини, минимал, максимал ва ўртача кийматлари, шунингдек хужжатлаштирилган далиллар (HOLD) ни  кўрсатади.   CEM DT-618-  бюджет, HVAC тизимларида прфессионал ўлчаш учун аниқ, ишончли ва ажралмас ўлчов воситасидир.