Юнусобод тумани хокимлигида семинар ўтказилди

Жорий йилнинг 18 январ куни Юнусобод туман хокимлигида, “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси хамда “Тошкент шаҳар синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасининг сифат тизимларини жорий этиш бўлимлари бошлиқлари, хокимият вакиллари, сертификатлаштириш идоралари раҳбарлари иштирокида туманда жойлашган экспортёр корхоналарда стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш бўйича юзага келадиган саволлар хамда менежмент тизимларини жорий этиш соҳаларига оид ўқув семинари ўтказилди. Семинарда 50 га яқин экспортёр корхоналардан ташриф буюрган вакиллар иштирок этдилар.

Семинарда “Management Quality System” идораси раҳбари Хакимов Рахимжон Рустамович, Юнусобод тумани “Ижтимоий-иқтисодий масалалар” бўйича хоким муовини Қосимов Сардор Алишерович, Тошкент шаҳар статистика бошқармаси “Тадбиркорлик ва банк-молия хизматлар статистикаси” бўлими мутахассиси Шавкат Самадов сўзга чиқдилар.

Ушбу семинарда сифат тизимларини жорий этиш истагини билдирган корхоналарга бугунги кунда маҳсулотни экспорт қилишда сифат тизимларини аҳамияти, халқаро стандартларга мувофиқ сифатни бошқариш тизимларини жорий этган экспортер корхоналарга хукумат томонидан берилган имтиёзлар тўғрисида батафсил тушунтириб ўтилди ва сертификатни олиш билна боғлиқ жараёнлар мухокама қилинди. семинарда иштирок этган корхона вакилларига шартнома нусхалари тақдим этилди.