“Ўзстандарт” агентлиги огоҳлантиради!

“Ўзстандарт” агентлиги 2017 йилни юртимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан агентликнинг расмий веб-сайти орқали Республикамиз ҳудудига кириб келаётган ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни синовдан ўтказиш вақтида меъёрий ҳужжатлар талабиларга номувофиқ деб топилган, халқимиз саломатлигига жиддий хавф солиши мумкин бўлган сифатсиз маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола этиб боришни режалаштирди.

Азиз юртдошлар Сизнинг саломатлигингиз биз учун муҳим.

Ҳурматли юртдошлар, агар Сиз “Ўзстандарт” агентлиги томонидан сифатсиз деб топилган маҳсулотларни бозорларда ва бошқа савдо мажмуаларида сотилаётганлигини гувоҳи бўлсангиз зудлик билан Ўзбеиктсон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давалт солиқ қўмитаси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федереацияси ҳамда “Ўзстандарт” агентлигининг (08 371 150 23 00) ишонч телефон рақамларига ҳабар беришингиз сўралади.