ТуркАК” халқаро аккредитация ташкилоти аудиторлари  Республика синов ва сертификатлаштириш маркази ходимлари малакасига юксак баҳо берди

Жорий йилнинг 5 апрел куни “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасининг синов лабораториялари мажмуасининг  Электротехника маҳсулотларини синаш йўналиши бўйича “ТуркАК” халқаро аккредитация идорасининг Бош секретари Доктор  Ҳалил Ибраҳим Четин ва физик катталикларнинг ўлчови бўйича малакали аудитор  Кучукдемир  Эйюп иштирокида баҳолаш аудити ўтказилди.

Аудит жараёнида синов лабораториясининг малакали ва етакчи мутахассислари томонидан электротехника маҳсулотларининг турли кўрсаткичлар бўйича синов жараёнлари амалиётда кўрсатиб берилди.

Шунинг билан бирга, назарий тушунча ва билимлар юзасидан тажриба алмашинилди. Аудит якунида “ТуркАК” экспертлари томонидан лаборатория фаолияти ва мутахассисларнинг билим ва тажрибаларига юқори баҳо берилди.

Шунингдек, “ТуркАК” халқаро аккредитация идорасининг малакали аудиторлари Балтачи Чемалеттин, Есилктук Нурчан, Эмре Сезарва Фатих Кожабейлер томонидан Тошкент шаҳар синов ва сертификатлаштириш марказининг  Озиқ-овқат лабораторияси,  Ўзбек-Турк тест марказининг  Енгил саноат лабораторияси ва Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш марказининг  Қурилиш лабораторияларида  баҳолаш аудитлари ўтказилиб  ижобий фикр ва таклифлар билдирилди.