Ўзстандарт агентлиги: 2017 йилда 4,5 мингта корхонада сифат менежменти тизимлари жорий этилади

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан Республикамиздаги ишлаб чиқариш корхоналарида  халқаро стандартларга мувофиқ сифат менежменти тизимини жорий этиш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда.

Бунинг учун биринчи навбатда корхоналарнинг экспорт имкониятини ошириш мақсадида ISO 9001 халқаро стандарти талаблари асосида сифат менежменти тизимини жорий этиш бўйича ишлар кўламини кенгайтириш талаб этилади.

Натижада Ўзбекистонинг экспорт салоҳияти ошишига, сифатли, рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми кўпайишига замин яратади.

Ўтган 2016 йилда 1 954 та корхонларда сифат менежменти тизими жорий этилган бўлсада, уларнинг сони 4 181 тани ёки саноат корхоналарининг 9 фоизини ташкил этган.

Шунинг учун жорий йилда 4,5 мингта корхонада, шундан 1 700 таси экспортер корхона бўйича аниқ иш режалари ҳокимликлар, тармоқлар ва корхоналар билан тасдиқлаб олинди.

Биргина январ ойида 150 та корхонада халқаро ISO 9001 стандарти талаблари асосида сифат менежменти жорий этилди. Биринчи ярим йилликда эса 800 та корхонада жорий этилиши режалаштирилди.

Маълумот учун 2017 йил режасига асосан: Қорақалпоғистон Республикаси (185) Тошкент ш. (872), Тошкент в. (537), Фарғона (415), Самарқанд (383), Андижон (354), Наманган (344), Хоразм (307), Бухоро (228), Қашқадарё (215), Навоий (205), Сурхондарё (172), Жиззах (163), Сирдарё (83).