ИСО 9001 стандарти талаблари асосида сифат сертификати тақдимоти

«O'zbek-TurkTestMarkazi» МЧЖ ҚК томонидан «XORAZM TEX» МЧЖга ISO 9001 стандарти бўйича халқаро сифат менежмент тизими сертификати топширилди.

Ўрганишлар натижаларига кўра, «O'zbek-Turk Test Markazi» МЧЖ ҚК сертификатлаштириш идораси аудиторлари томонидан «XORAZM TEX» МЧЖ  корхонаси ISO 9001:2015 халқаро стандарт талабларига мувофиқ эканлиги тасдиқланди.

«XORAZM TEX» МЧЖ корхонаси сифат менежмент тизимини барча аудитор текширув босқичларидан ўтди, ҳужжатлар текширилди, хом-ашё ва ишлаб чиқариш шароитининг хавфсизлиги ҳамда ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотларнинг юқори сифатлилиги тасдиқланди.

ISO 9001 сертификати «XORAZM TEX» МЧЖ корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни доимий равишда юқори сифатини таъминлаш ҳамда ишлаб чиқаришнинг барча жараёнларида турли хил хатарларни камайтириш ва баҳолаш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, мижозлар ҳоҳиши ва талаблар қаноатлантирилганлигини аниқлашга имконият беради.