Ўзбекистон техник жиҳатдан
тартибга солиш агентлиги

ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАAТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



Стандартлаштириш ва давлат назоратини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи

 

Телефон: 0 (371) 202-00-11 (1005).

Манзил: 100049, Тошкент ш., Фаробий кўчаси, 333 «А»

Қабул кунлари: Душанба-жума 09-00 дан 18-00 гача

Электрон почта: stand@standart.uz

Асосий вазифалари:

  • Республика ҳудудларида стандартлаштириш ва давлат назоратини мувофиқлаштириш бўйича “Ўзстандарт” агентлигининг сиёсатини ишлаб чиқади  ва олиб боради.
  • Ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари фаолиятини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари билан мувофиқлаштиради.
  • Ҳудудий СМБлар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ташкилий-услубий, меьёрий ҳужжатлар ва техник базасини яхшилашга доир таклифларни кўриб чиқади. 
  • Автоматик информацион тизимда давлат назорати ва текшируви натижалари тўғрисидаги маьлумотлар базасини шакллантирилишини ташкиллаштиради.
  • Ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, давлат идоралари, ижроия ҳокимиятнинг маҳаллий органларидан тушган бошқарма фаолияти билан боғлиқ  ҳужжат ва ахборотларнинг ўз вақтида кўриб чиқилиши ва таҳлил этилишини, уларга мос чора ва қарорлар қабул қилинишини  таьминлайди.
  • Ҳуқуқий ва жисмоний шахсларга техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, ўлчовлар ягоналигини таьминлаш, истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, маҳсулот(товар, иш хизмат)лар сифати ва хавфсизлиги масалалари бўйича услубий ёрдам кўрсатади.
  • Қонунчилик, ташкилий-услубий ва норматив-техник ҳужжатлар ишлаб чиқишни ташкил этади ва иштирок этади. “Ўзстандарт” агентлиги ҳудудий органларининг истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари билан ҳамкорликдаги  фаолиятини янада чуқурлаштириш борасидаги ишларни мувофиқлаштиради.
  • Стандартлаштириш ва стандартлар устидан давлат назорати бўйича қўшма тадбирлар, асосий йўналишлар, концепциялар, стандартлаштириш масалалари бўйича истиқболли режа ва дастурларни ишлаб чиқади.