Ўзбекистон техник жиҳатдан
тартибга солиш агентлиги

ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАAТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



Бош директор ёрдамчиси

 

Телефон: (0-371) 202-0011 (1003).

Манзил: 100049, Тошкент ш., Фаробий кўчаси, 333 «А»

 Қабул кунлари: Душанба-жума 9:00 дан 18:00 гача

Электрон почта: uzst@standart.uz

Асосий вазифаси:

  •  Бош директорнинг иш куни режасини тузади (учрашувлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг қабули, қўнғироқлар ва ҳ.к.);
  • Бош директор фаолиятини техник жиҳатдан таъминлайди (транспорт буюртмаси, чипталар, учрашувларни ташкиллаштириш);
  • Учрашувлар, қабулларда иштирок этади, улар юзасидан баённома ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштиради;
  • Бош директорнинг топшириғига асосан алоҳида масалаларни тизим ташкилотлари ходимлари билан келишади, ҳамда уларга раҳбар топшириқлари ва кўрсатмаларини етказади, шунингдек раҳбар томонидан берилган топшириқларнинг ижросини назорат қилади;
  • Бош директорга тақдим этиш учун зарур бўлган материаллар, аналитик ва бошқа маълумотларни йиғади ҳамда раҳбарга тақдим этади.
  • Бош директорга кўриб чиқиш учун келиб тушган хат-ҳужжатларни қабул қилади, рўйхатдан ўтказади ва ҳисобини юритади, кўриб чиқиш учун раҳбарга киритади, келиб тушган ҳужжатларнинг иш юритувини олиб боради;
  • Раҳбар қабулини ташкиллаштиради ва қабулга кирувчиларни рўйхатга олади;
  • Бош директорнинг топшириғига асосан хатлар, сўровномалар ва бошқа ҳужжатларни тайёрлайди;
  • Бош директор томонидан ўтказиладиган йиғилишларга тайёргарлик ишларини амалга оширади (зарур материалларни йиғиш, қатнашчиларга йиғилишнинг вақти, жойи ва кун тартиби ҳақида хабар беради, қатнашчиларни рўйхатдан ўтказади) йиғилишларнинг баённомаларини юритади ва расмийлаштиради.
  • Бош директорнинг алоҳида хизмат топшириқларини бажаради.