«ЎЗСТАНДАРТ» агентлиги

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология
ва сертификатлаштириш агентлиги

ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 23 ноябрдаги 243-сонли қарорига мувофиқ, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларини объектив ва ўз вақтида ёритиб бориш шароитларини яратиш мақсадида, "Ўзстандарт" агентлиги томонидан оммавий-ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилиш амамлга оширилади

"Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари вакилларини давлат ҳокимияти органлари ҳузурида аккредитация қилиш тартиби тўғрисида"ги Низом юқорида кўрсатиб ўтилган Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган.

ОАВ вакиллари "Ўзстандарт" агентлигида аккредитация ўтишлари учун таҳририятнинг расмий бланкида бош мухаррир томонидан имзо чекилган ва мухр билан тасдиқланган ҳолда буюртма беришлари лозим. Буюртмада қуйидагилар кўрсатилиши шарт:

  • ОАВ номи ва тури
  • Йўналиши
  • Маълумотларни тарқатиш географияси
  • электрон почта манзили
  • Таҳририят телефон ва факс рақамлари
  • Юборилаётган вакил(лар)нинг фамилия, исми ва отасининг исми
  • Ўз вазифаларини бажаришда қўлланиладиган ускуналар рўйҳати
  • белгиланган шаклдаги 4 та фотосурат.