«ЎЗСТАНДАРТ» агентлиги

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология
ва сертификатлаштириш агентлиги

ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



2015 йил ҳолати бўйича аналитик маълумотлар
Юклаб олиш учун ҳавола: (pdf, 75 КB)

2016 йил 1-чорак ҳолати бўйича аналитик маълумотлар 
юклаб олиш учун ҳавола: (pdf, 55 КB)

2016 йил 1-ярим йиллик ҳолати бўйича аналитик маълумотлар 
юклаб олиш учун ҳавола: (pdf, 80КB)

2016 йил 9 ой ҳолати бўйича аналитик маълумотлар 
юклаб олиш учун ҳавола: (pdf, 65КB)

 

2016 йил  учун стандартлаштириш, метрология ва
сертификатлаштириш соҳасидаги ишлар ҳолати тўғрисида

АНАЛИТИК МАЪЛУМОТНОМА

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (“Ўзстандарт” агентлиги) техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва сифат тизимларини бошқариш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий органи ҳисобланади.

“Ўзстандарт” агентлигининг асосий вазифалари:

  • техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш соҳаларида Ўзбекистон Республикасининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”, “Стандартлаштириш тўғрисида”, “Метрология тўғрисида”, “Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”, “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги қонунларни ва бошқа қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалий жиҳатдан амалга оширишни таъминлашдан;
  • халқаро стандартларни қўллаш асосида стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, маҳсулотнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, жумладан сифат тизимини бошқариш ва бошқа соҳаларда ягона давлат сиёсатини амалга оширишдан иборат.

Стандартлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш

2016 йил мобайнида 1946 та стандартлар ва уларга ўзгартишлар давлат рўйхатидан ўтди.

Улар орасида қуйидаги қуёш энергетикаси соҳасидаги давлат стандартлари ҳам мавжуд:

  • O´z DSt 3075:2016 «Фотоэлектрик тизимлар. Атамалар ва таърифлар»;
  • O´z DSt 3076:2016 «Электр тармоққа уланадиган фотоэлектрик қуёш станциялари. Станциялар, ҳужжатлаштириш, қабул қилиш ва текширишга доир минимал талаблар».

Кўрсатилган стандартлар, электр тармоққа уланадиган фотоэлектрик қуёш станцияларининг қурилиши бўйича Ўзбекистон спецификасини акс эттирувчи ўзгартиш ва қўшимчалар билан бирга, шунингдек стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича миллий талаблар ва қоидаларни ҳисобга олган ҳолда халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилди. 

2016 йил мобайнида норматив ҳужжатларнинг Давлат фонди 1870 та ҳужжат билан тўлдирилди. Улардан: 289 - ИСО халқаро стандартлари, 686 - давлатлараро стандартлари (ГОСТ), 895 - Россия давлат стандартлари (ГОСТ Р) ва б.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги (23.04.2009 й.даги ЎзРҚ-213-сонли) Қонунига, ундан сўнг қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги (04.10.2013 й.даги ЎзРҚ-354-сонли) Қонунига мувофиқ белгиланган қонунни ўрнатиш заруратини таъминлаш учун ўзгартишлар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 июлда 207-сон билан тасдиқланган “Техник регламентларни ишлаб чиқиш дастури”, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Қарорларига мувофиқ 2016 йил биринчи ярим йилликда 3 та умумий техник регламент қабул қилинди:  

  • “Эксплуатация қилиш шартлари бўйича қишлоқ хўжалиги техникаси конструкцияларининг хавфсизлиги тўғрисида” (Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2016 й.даги 80-сонли қарори);
  • “Доннинг хавфсизлиги тўғрисида” (Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2016 й.даги 99-сонли қарори);
  •  “Енгил саноат маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисида” (Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.2016 й.даги 148-сонли қарори);

“Ўзстандарт” агентлигининг 2016 йил 17 июндаги МТР-6 сонли қарори билан “Пўлатдан қилинган сирланган хўжалик идиш-товоқларнинг хавфсизлиги тўғрисида”ги Махсус техник регламент тасдиқланди.

“Ўзстандарт” агентлигининг 2016 йил 17 ноябрдаги МТР-7 сонли қарори билан  "Дон қайта ишлаш маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида”ги Махсус техник регламент тасдиқланди.

Умуман республикада 2017 йил 1 январ ҳолати бўйича 10 та Умумий техник регламентлар ва 7 та Махсус техник регламентлар қабул қилинди. 

Стандартлар ва ўлчашлар бирлилигини таъминлаш устидан давлат назорати

2016 йил давомида 296 та маҳсулот номланиши ва 12 548 та ўлчаш воситаси бирлиги текширилган, республиканинг 140 та корхонасида стандартлар талабларига риоя қилиш ва ўлчашлар бирлилигини таъминлаш устидан давлат назорати ўтказилди. 

Текширув натижалари бўйича 139 та корхонада стандартлар бузулиши аниқланди. Маъмурий жавобгарликка 29547,77 минг сўмга 144 та масъул шахс жалб этилди

Ўлчовлар бирлилигини таъминлаш

Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида”ги Қонунини амалга оширилишини таъминлаш мақсадида 2016 йил мобайнида 2,253 млн. та ўлчаш воситалари қиёсланиб, улардан 68,4 минг (3,0 %) таси яроқсиз деб топилди ва уларнинг  қўлланилиши тўхтатилди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ягона нусхаларда олиб кирилган ва мавжуд корхоналардаги 27 583 дона ўлчов воситалари метрологик аттестациядан ўтказилди.

2016 йил давомида 117 та ўлчаш воситасига тасдиқланган турни тан олиш сертификатлари тайёрланди ва расмийлаштирилди, ҳамда 70 та турдаги ўлчов воситаларининг давлат синовлари ўтказилиб тасдиқланган турини тан олиш сертификатлари расмийлаштирилди ҳамда давлат реестрига киритилди.

Ўзбекистон Республикаси ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизимининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш бўйича ўтказилаётган ишлар доирасида “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг 2016 йил 27 апрелдаги 232-сон бўйруғига асосан “Текширувдан (қиёслашдан) ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг Рўйхати” тасдиқланди ва Адлия вазирлигида рўйхатга олинди (рўйхат рақами 2782-сон, 2016 йил 4 май).

Мувофиқликни баҳолаш

2017 йил 1 январ ҳолатига кўра республикада “Ўзстандарт” агентлиги томонидан аккредитланган:

  • 130 та маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш бўйича орган;
  • 29 та сифат менежменти тизимини сертификатлаштириш бўйича орган;
  • 499 та синов лабораториялари;
  • 38 та шартномаларни мустақил экспертиза қилиш, юк ортишдан олдин ва/ёки юкни тушириш вақтидаги инспекцияни ўтказиш бўйича инспекция органи;
  •  6 та ходимларни сертификатлаштириш органи мувофиқликни баҳолаш соҳасида хизмат кўрсатмоқда.

Республика ҳудудларида хизмат кўрсатиш доирасини кенгайтириш мақсадида маҳсулотларни (хизматларни) сертификатлаштириш бўйича 17 та орган, сифат менежменти тизимини сертификатлаштириш бўйича 5 та орган, 46 та синов лабораториялари (шу жумладан қурилиш материаллари бўйича – 12 та, электротехника маҳсулотлари бўйича – 10 та, машинасозлик бўйича – 8 та, кимё маҳсулотлари бўйича – 10 та, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича - 4 та ва путур етказмасдан текшириш бўйича – 2 та) белгиланган тартибда аккредитланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.2015 йилдаги 326-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сиқилган табиий, суюлтирилган нефть гази ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмаларда ишлайдиган автотранспорт воситалари хавфсизлиги тўғрисида”ги Умумий техник регламент талабларига мувофиқ газ баллон ускуналарини синаш бўйича ишларни ўтказиш мақсадида, жорий йил давомида республика ҳудудларида 30 та янги синов лабораториялари белгиланган тартибда аккредитланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сонли “Ўзбекистон Республикасининг “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини ва мувофиқликни баҳолаш бўйича органлар ходимларини сертификатлаштириш соҳасида ишлар олиб бориш учун “Мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида иштирок этишга даъвогар бўлган мутахассисларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом” (ЎзР АВ томонидан 30.12.2015 йилда 2748-сон билан рўйхатга олинган) талабларини бажариш мақсадида, жорий йилда 3 та ходимларни сертификатлаштириш органи қўшимча равишда аккредитланди.

Ўлчаш ва синаш воситаларини метрологик аттестатлаш, сертификатлаштириш, синаш тартиб-таомилларини осонлаштириш мақсадида, “Ўзстандарт” агентлигининг “Метрологик хизматлар кўрсатиш маркази” ДК қошида “Ўлчаш ва синаш воситаларини сертификатлаштириш органи” аккредитланди.

2016 йил давомида Ўзбекистон Республикасининг сертификатлаштириш миллий тизимида 125 296 та мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилди, жумладан хорижий мамлакатларнинг сертификатларини тан олиш йўли билан 4 701 та мувофиқлик сертификатлари, мувофиқлик тўғрисидаги декларация асосида 453 та сертификат берилди.

Мувофиқликни баҳолаш соҳасида амалдаги ҳужжатларга мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 18.03.2016 йилда 1465-2 сон билан рўйхатга олинган “Маҳсулотларнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини декларация қилиш тартиби тўғрисидаги низом”га ўзгартишлар киритилди.

Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатига спорт жиҳозлари ва анжомларининг киритилишини назарда тутадиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 июндаги 202-сонли “Сифати ва фойдаланиш хавфсизлиги халқаро стандартларга жавоб берадиган спорт жиҳозлари ва анжомларини ишлаб чиқаришни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ “Ўзстандарт” агентлиги томонидан спорт жиҳозлари ва анжомларини сертификатлаштиришни ташкиллаштириш бўйича ташкилий ва техник чоралар кўрилмоқда. 

 

Сифатни бошқариш тизимлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.10.2015 йилдаги 298-сонли «2020 йилгача бўлган даврда Сифат миллий инфратузилмасини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори, ҳамда аввал қабул қилинган ҳукумат қарорларини бажариш мақсадида 2017 йил 1 январ ҳолатига кўра республиканинг 4183 та корхонасида халқаро стандартларга мувофиқ менежмент тизимлари жорий қилинди ва сертификатлаштирилди ҳамда 4313 та мувофиқлик сертификати берилди. Шундан:

  • 3989 та ISO 9001 талабларига мувофиқ;
  • 55 та ISO 14001 талабларига мувофиқ;
  • 69 та OHSAS 18001 талабларига мувофиқ;
  • 83 та ISO 22000 талабларига мувофиқ;
  • 38 та ISO 16949 талабларига мувофиқ;
  • 9 та GMP талабларига мувофиқ;
  • 10 та ISO 50001 талабларига мувофиқ;
  • 60 та интеграциялашган менежмент тизимига мувофиқ.

Мувофиқликни баҳолаш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича ишлар доирасида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан “Менежмент тизимини сертификатлаштириш тартиби тўғрисида низом” ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. (ЎзР АВ томонидан 16.01.2016 йилда 2754 сон билан рўйхатга олинди).  

Халқаро ҳамкорлик

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги ПҚ-2343-сонли «2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқларида ва ижтимоий соҳада энергия сиғимини қисқартириш ва энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича чоралар дастури тўғрисида»ги  Қарорини бажариш доирасида 2015 йилнинг 20 октябрида «Ўзстандарт» агентлиги Бош директори ва Халқаро электротехника комиссияси (IEC) Бош котиби томонидан IEC иштирокчи аъзо давлатлар дастурида Ўзбекистон Республикасининг иштирок этиши учун мажбуриятларни олиш тўғрисида ҳужжат имзоланди ва республиканинг иштироки учун янада устувор IEC техник қўмиталари аниқланди. “Ўзстандарт” агентлигининг қабул қилган мажбуриятларига мувофиқ жорий йилнинг биринчи чорагида энергияни тежаш ва энергосамарадорлик соҳаларида миллий стандартларни ишлаб чиқишда фойдаланиш учун электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар сўровномалари бўйича 110 та IEC стандартлари келиб тушди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 4 апрелдаги ПҚ-2514-сонли қарори билан “Ўлчаш воситалари хилини тасдиқлаш, метрологик аттестатлаш, қиёслаш ва калибрлаш мақсадида синов натижаларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги битим” тасдиқланди. Қарор 2016 йил 11 апрелдан кучга кирди ва МДҲ аъзо-давлатлар доирасида синов натижаларини ўзаро тан олиш йўли билан импорт қилинадиган ўлчаш воситаларини метрологик аттестатлаш, қиёслаш ва калибрлаш бўйича тартиб-таомилларни енгиллаштиришга ундади.   

Транспорт воситалари турини тасдиқлаш ва расмийлаштириш тартиб-таомили ва автотранспорт воситалари учун мувофиқлик сертификатларини тан олиш бўйича масалаларни ҳал этиш мақсадида, 1992 йил 13 мартдаги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида келишилган сиёсат олиб бориш тўғрисидаги битим доирасида жорий йилнинг апрель ойида Остона шаҳрида (Қозоғистон Республикаси) ”Ўзстандарт” агентлиги, “Ўзавтосаноат” АК ва “JV MAN Auto-Uzbekistan” МЧЖ ҚК вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳ Қозоғистон Республикаси Техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология қўмитаси раҳбарияти ҳамда мутахассислари билан иш юзасидан учрашув бўлиб ўтди. Ушбу масала муҳокамаси натижалари бўйича Қозоғистон Республикаси Техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология қўмитаси Раиси ўринбосарига Евросиё иқтисодиёт иттифоқи (ЕАЭС) мамлакатлари бозорига киришни таъминлайдиган “JV MAN Auto-Uzbekistan” МЧЖ ҚК оғир юк ортиладиган автотранспорт воситалари (самосвал) учун серияли ишлаб чиқаришга (3 йил) турни маъқуллаш” топширилди.

Стандартлаштириш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик доирасида “Ўзстандарт” агентлиги делегацияси жорий йилнинг июн ойида Женева шаҳрида (Швейцария) ўтказилган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа Иқтисодий Комиссияси (ЕЭК ООН)нинг Қишлоқ хўжалиги сифат стандарти бўйича ишчи гуруҳи Қуруқ ва қуритилган маҳсулотлар учун стандартларни ишлаб чиқиш бўйича махсус секцияси 63-йиғилишида иштирок этди.  

“Ўзстандарт” агентлиги мутахассислари 2016 йилнинг 9-14 сентябр кунлари Хитойнинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро Стандартлаштириш Ташкилоти – ISO нинг 39-Бош ассамблеясида иштирок этишди.

2016 йилнинг 12-13 сентябр кунлари бўлиб ўтган йиғилишда стандартлаштиришда давлат иштироки, давлатлараро ҳамкорлик, консенсус йўли билан қарорлар қабул қилиниши ва тажриба алмашиш билан боғлиқ бўлган стратегик саволлар кўриб чиқилди.

“Хитой ISO ҳафталиги” доирасида “Ўзстандарт” агентлиги вакиллари ривожланаётган давлатлар масалалари бўйича қўмита - DEVCO, техник бошқариш Кенгаши йиғилиши, ҳамда очиқ сессияларда иштирок этишди.

МДҲ аъзо-мамлакатларнинг давлатлараро стандартлаштириш бўйича ўтказилган ишлар доирасида “Ўзстандарт” агентлиги делегацияси жорий йилнинг декабр ойида Москва шаҳрида (Россия Федерацияси) ўтказилган МДҲнинг Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш давлатаро кенгаши (МГС)нинг 50-йиғилишида иштирок этди. Йиғилишда техник жиҳатдан тартибса солиш, давлатлараро стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш, аккредитациялаш, МДҲ аъзо-мамлакатларда техник регламентлар, нормалар ва қоидалар талабларига риоя қилиш устидан назорат қилиш ва текшириш соҳасидаги қилинадиган келгуси ишларга тегишли 20 дан ортиқ масалалар муҳокама қилинди.

Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (KOICA) грант маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган “Замонавий АКТ жорий қилиш йўли билан “Ўзстандарт” агентлигининг имкониятларини ошириш ва Ривожланишнинг бош режасини ишлаб чиқиш” қўшма лойиҳасини амалга ошириш доирасида Корея ижроия тадқиқот миссиясининг “Ўзстандарт” агентлигига бир неча ишчи ташрифлари бўлиб ўтди. Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги вакиллари, Корея тестдан ўтказиш ва сертификатлаштириш компанияси ва АТ Консалтинг бўйича Корея компанияси экспертларидан иборат бўлган миссия мутахассислари “Ўзстандарт” агентлиги мутахассислари билан биргаликда фаолиятнинг барча йўналишлари бўйича “Ўзстандарт” агентлиги ўрганиб чиқилди ва лойиҳа бўйича концептуал таклифлар тайёрланди.